26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қасим-Жўмарт Тўқаев: ''Туркистонни кўз қорачиғидай асраб, ривожлантиришимиз керак''

Қозоғистон Республикасининг Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев хизмат сафари давомида Туркистон вилоят ижро органлари раҳбарлари, фахрийлар ҳамда зиёлилар билан учрашди. Қозоғистон Президенти даставвал тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади.

– Аввало, барчангизни улуғ айём билан чин қалбимдан қутлайман. Жорий йил 19 март – баҳорнинг нурафшон кунида мамлакатимиздаги тарихий воқеага гувоҳ бўлдик. Давлат келажагини ўйлаган Тўнғич Президентимиз муҳим қарор қабул қилди. Шундай синовли вақтларда Элбошига ҳамда мени қўллаган бутун халқимга миннатдорчилигимни билдираман.

Менинг асосий мақсадим – Элбоши стратегик йўналишининг изчиллигини таъминлаш, – деди Президент ва Туркистон шаҳрини ривожлантириш борасидаги ишлар давом этишини маълум қилди.

– Бугун мен туркий дунёнинг маънавий пойтахти – Туркистонга таъзим қилиш учун келдим. Туркистон – юртимизнинг олтин бешиги, маданиятимиз ҳамда маънавиятимиз тимсоли ҳамда халқимизнинг тумори. Бу муқаддас заминни кўз қорачиғидай асраб, ривожлантиришимиз керак. Тўнғич Президентимизнинг бу шаҳарга алоҳида мақом бериш тўғрисидаги қарори тасодифий эмас. Туркистоннинг равнақи доимо Элбошимизнинг эътиборида бўлди. Қадим Туркистоннинг тикланиши ҳамда янгиланиши тараққиётимизнинг тўғри йўлда эканлигини билдиради. Президент сифатидаги илк сафаримни Туркистондан бошлаш мен учун жуда муҳим, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари мажлисда жамиятдаги асосий масалаларга тўхталиб, ворислик, адолат, олға силжиш тамойиллари бўйича ишлашини айтди.

Ҳукумат, вазирлар, барча даражадаги ҳокимлар, полиция, прокуратура, судларнинг бош мақсади – фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Қонундан устун ҳеч нарса бўлмаслиги керак. Шунинг учун раҳбарлар халқ билан бевосита тиғиз алоқада ишлашлари шарт. Йилига бир марта уюштириладиган ҳисобот учрашувлари – кўзбўямачилик. Халқ билан кунора бирга бўлиб, елкама-елка меҳнат қилиш лозим. Жиноятчиликка қарши кураш кучайтирилади, – деди Президент ва ёшларни қўллаб – қувватлаш, янги иш ўринларини очиш, “Маънавий янгиланиш” дастури бўйича топшириқлар берди. 

Шунингдек, бюджет маблағини тежаш, бунинг учун дабдабабозлик ва мажлисбозликни камайтириш кераклигини эслатди.

Туркистон вилоятининг ҳокими Ўмирзақ Шўкеев: “Қадрли Қасим-Жўмарт Кемелули, минтақамизга атайин келиб, шароитимиз билан танишганингиз, Туркистонга ҳурматингиз ҳамда ғамхўрлигингизга учун раҳмат! Халқ ишончини оқлаш ва бугунги мажлисда Сиз тилга олган ташаббуслар ва топшириқларни бажаришга астойдил киришамиз”, деди.

Мажлисда сўзга чиққан “Алаш” Халқаро мукофоти соҳиби, таниқли ёзувчи Мархабат Байғут Президентга илк иш сафарини Туркистондан бошлагани учун миннатдорчилик билдириб, Элбошимиз ваколатини топшириш чоғида ўта муҳим қарор қабул қилганлигини айтди. Шунингдек, Туркистон шаҳар фахрийлар кенгашининг раиси Жарқинбек Қулбайимбетов ва оқин Маржан Есжанова ҳам илиқ тилакларини изҳор қилиб, Давлат раҳбарининг Қозоғистон ҳамда Туркистоннинг ривожланишига ҳисса қўшишига ишонч билдирдилар.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-03-27, 17:37 161
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.