26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ер ости бойликларидан фойдаланувчиларга талаб кучайтирилади

Жанубий Қозоғистон вилоя­тида ер ости бойликларидан қонуний фойдаланувчиларнинг бюджетга тўлаган солиқлари ва ижтимоий бадалларига қайта таҳлил юритилади. Вилоят ҳокимлигининг навбатдаги йи­ғилишида минтақа раҳбари Ж. Туймебаев масъул  соҳа раҳбарларига мана шундай вазифа юклади.

Минтақадаги 175 ер ос­ти бойликларидан фой­дала­­нувчилардан 70тасининг те­гишли ҳужжатлари йўқлигини айтган ҳоким уларнинг қиш­лоқ хўжалиги ерларини қази­ётганини кўрсатиб ўтди. 

 

– Карьер эгалари 2015-2016 йиллари ер ости бойликларидан фойдалангани учун бор йўғи 109 млн. тенге тўлаган, хо­­­­­­­лос. Бу қум, тош ташиган оғир юк транс­портлари бузган йўлларни таъ­мир­лаш харажатларини оқламайди. Ай­­ниқ­са, ер ости бойликларидан фой­да­ла­нувчиларнинг қонуний ҳамда ноқонуний хатти-ҳаракатларидан давлатга келти­рилган зарарни таҳлил қилишни соҳа мутахассисларига юклайман, – деди минтақа раҳбари.

Вилоятда ер ости қазилмаларидан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга келтириш ишларининг бориши ҳақида вилоят табиий захиралар ҳамда табиатдан фойдаланишни созлаш бош­қармасининг раҳбари гапираркан, М. Ўтаршиев амал­даги қонунга мувофиқ, фойдали қа­­­зилмалар углевод хомашёси, қаттиқ фой­дали қазилмалар ҳамда кенг тарқалган қазилмалар ҳисобланиб, асосан 3 турга ажра­тилишини айтди. 

Унинг маълум қилишича, кенг тар­қалган фойдали қазилмаларни из­лаб топиш ҳамда ишлаб чиқаришга бағишланган 168 шартнома ҳамда автомобиль йўлла­рининг қурилишида фойдаланиш учун кенг тарқалган фойдали қазилмаларни ўзлаштириш учун 7та рухсатнома рўйхатга олинган.

Марказий ижроия органи томонидан берилган ҳуқуқлар асосида, қаттиқ фой­дали қазилма бойликларни ўз­лаштиришга вилоят ҳудудида 27 шартнома ҳамда табиий газ бўйича кон қидирув шартномаси рўйхатга олинган.

Йиғилишни якунлаган ҳоким вилоятда ер ости бойликларидан ноқонуний фойдаланишга барҳам бериш юзасидан амалга оширилаётган тадбирларни қайта таҳлил қилиш, саралаш бора­сида аниқ таклифлар киритди. Шу жум­ладан  ер ости бойликларидан ноқо­нуний  фойдаланишни тўхтатиш ҳамда қонуний фойдаланувчиларнинг фаолиятини тар­тибга солиш  бўйича мутасадди орган­лар билан  биргаликда тадбирлар лойиҳасини тайёрлашни  масъул соҳа етакчиларига юклади.

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-06-06, 12:46 708
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.