26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сариоғоч йўллари равон бўлади

Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев Сариоғоч ту­­­­­­манига иш сафари билан бориб, қатор қишлоқ хў­жалиги иншоотларида бажарилаётган ишлар билан та­нишди. Ҳудуд раҳбари, дастлаб, Қуркелес қишлоқ ок­ругидаги “Абдраман”  деҳқон хўжалигида  бўлди.

2014 йили фаолиятини бош­лаган муассаса қулупнай етиш­тириш билан шуғулланади. Хў­жаликнинг тасарруфидаги ер майдони 7,2 гектар бўлса,  шундан унинг 6 гектарига қулупнай экилган. Бу ерда 15 киши доимий иш билан таъминланган. Мавсум кезларида эса ишчилар сони 60-70 нафарга етади. 

Хўжаликнинг аҳволи билан танишган минтақа раҳбари ис­сиқхоналарда қулупнай етиш­тирувчи хўжаликларни ривож­лан­тириш бўйича семинарлар уюш­тириш кераклигини айтди. 

Сўнг вилоят ҳокими Дарбаза қишлоқ округида жойлашган “Фирма Сакен” МЧБга борди. Биродарлик наслчилик ва сут етиштириш билан шуғулланади,  тасарруфида 1600 гектарга яқин ер бўлиб, у йилига 720 тонна сут етиштирмоқда. 

Минтақа раҳбари Қапланбек қишлоқ округидаги “Жабай ата” деҳқон хўжалигининг фаолияти билан ҳам танишди. Бу ердаги иссиқхонанинг  умумий майдони 30 гектар бўлса, унинг  24 гектарига помидор, 4 гектарига бақлажон экилган. Хўжаликда йилига 4200 тонна маҳсулот етиштирилиб, Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, шимолий вилоятлар ва Россияга жўнатилади. Бу ерда 80 киши дои­мий иш билан таъминланган.

Вилоят ҳокими Қапланбек ўқув тажриба хўжалиги ҳудудида бўй кўтараётган кўп қаватли уйларнинг қурилиши билан ҳам танишди. 5 қаватли 45та квар­тирали 13та уй барпо этил­япти. Ўтган йили қурилиши бош­ланган биноларни жорий йил­да фойдаланишга топшириш режаланган.

Минтақа раҳбари, туман ҳу­дудидан оқиб ўтадиган Келес дарёси ёқасидаги хавфли жой­ларни аниқлаб, канални таъмир­лашни топширди. Бундан таш­қари, туман ҳудудидан ўта­ди­ган республика, вилоят аҳа­мия­тидаги автойўлларни таъмир­лашни ва барпо этилаётган кўп қаватли уйлар инфратузилмаси масаласини тезда ҳал этишни топширди.

, 2019-03-27, 19:39 102
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.