26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги вилоят тарихидаги илк Наврўз

Газетамизда хабар қилинганидек, 21 март, пайшанба куни Туркистон шаҳридаги Есимхан майдони, Этноовул ҳамда Н. Назарбаев шоҳкўчасида ўн минглаб меҳмонлар ва туркистонликлар Наврўзи олам байрамида иштирок этдилар.

Махсус тайёрланган саҳнадаги ул­кан LED экранларда Тўнғич Пре­­­­зидентимиз Н. Назарбаевнинг 2018 йил 19 июнь куни Ақ­ўр­да­да Туркистон вилоятини таш­кил этиш, унинг маркази этиб Тур­кистон шаҳрини белгилаш тўғ­рисидаги 702-сонли Фармонини имзолаш чоғи акс этган лавҳалар. Нурсултан Абишулининг изоҳи на­мойиш этилганида улкан май­дондаги минглаб байрам иш­ти­рокчилари гулдурос қарсаклар билан тарихий воқеани олқиш­ладилар. 

Минбарга Туркистон вилояти ҳо­кими Ўмирзақ Шўкеев кўтарилиб барчани Наврўзи олам шодиёнаси билан самимий муборакбод этди.  Есимхан номли майдонда миллий либосдаги юзлаб санъаткорлар Наврўзи олам шодиёнасини рақс, қўшиқларда ифодаладилар. Май­дондан кетма-кет турк, ўзбек, озар­­­­­­­­бай­жон, қирғиз, туркман, та­тар ва бошқа халқлар вакиллари мил­­­­лий кийимда саф тортиб ўтиб, бай­рамга ўзгача файз бағиш­лади­лар. Ўзбек маданияти ва санъа­ти­ни Кентов шаҳри таркибидаги санъат билим юртлари ва мада­ният уйлари ходимлари намойиш этишди. 

Чуст дўппи ва миллий ли­бос­даги санъаткор йигит-қизлар май­­­­­­­­­дондан ўтаркан минглаб то­мо­ша­­­­­­­бинларнинг олқишлари янг­ради. Ранг-баранг миллий ли­бослар, Аҳмад Яссавийнинг маъна­­вий устози Арслонбоб, яна кўплаб та­рихий сиймолар кўри­ниши, тул­порларни жиловлаган ча­ван­дозлар, ҳатто нор туяга мин­­­­ган тарихий шахслар тилаги май­­дон­­даги томошабинларни бе­фарқ қолдирмади. Вилоят ма­да­ният ва тилларни ривожлан­тириш бошқармаси раҳбари ўрин­­­­босари А. Темирхан таъкид­лага­нидек, шу куни 1200дан зиёд санъаткор, хусусан, Р. Се­йит­метов но­ми­даги Туркистон дра­ма театри актёр­лари ўз маҳо­ратларини намойиш этдилар. 

Тадбирнинг тантанали рас­мий қисмидан сўнг вилоят ҳоки­ми Ўмирзақ Шўкеев, вилоят мас­ла­ҳа­ти котиби Қайрат Балабиев, Тур­кистон шаҳри ҳокими Алипбек Ўсербаев, қатор нуфузли меҳ­­монлар майдондаги эт­номада­ният бирлашмалари кўргазма­­­­­­­­лари, миллий таомлари, санъат­лари билан танишдилар. Баҳо­дир Ирисметов раҳбарлик қи­лаётган Туркистон шаҳар ўз­бек этномаданият бирлашмаси фа­оллари ҳамда Э. Иззатуллаев номли мактаб жамоаси вилоят ҳо­кимига ўзбек миллий таоми сума­лак ва нонни тақдим этишди.

«Туркистон» гуруҳи карнайчи ва сурнайчилари ижросидаги ўзбек наволари юзлаб меҳмонларни ўзига жалб этгани, майдонда хо­риждан келган сайёҳлар шўх рақс­­га тушганлари Наврўзи олам шодиёнасининг ўзига хос саҳи­фаси бўлди. Вилоят ҳокими мат­­­­­буот хизмати мутасаддиси Тў­­­ре­­­бек Байтасовдан олинган маълу­­­мотга кўра, шу куни 1500 ки­ло миқдорда палов бос­­­­­­тирилди, шунча миқдорда Наврўз кўжа тай­ёр­ланиб, барча та­омлар тадбир­нинг минглаб меҳмон­ларига ула­шилди. 

Туркистонлик санъаткорлар би­лан бирга сонсиз боблар макони Сайрамдан ва бошқа туманлардан ташриф буюрган санъаткорлар ҳам ўзбек санъатини Ҳазрат Яс­савий мақбараси қошида намойиш этишди. 

Жорий йил – Ўзбекистонда Қозоғистон йили, Ёшлар йили. Тадбирда ёшлар кўп бўлди. Мақ­бара олдида қозоқча «Алти­ба­қан», «Тўғиз қумалақ» ўйинлари, ку­раш бўйича мусобақалар таш­кил этилиб, ғолибларга мукофот­­лар тақдим қилинди. Байрам шо­диёнаси барчада ўзига хос таас­сурот қолдирди. 

Янги ре­жалар, янги лойи­ҳалар­ни амалга ошириш йўлида барчага омад, бахт ва янги зафарлар ёр бўлсин. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-03-27, 19:50 132
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.