26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ғамхўрликдан обод кўнгиллар

Шимкентда аҳолига ижтимоий-педагогик хизматлар кўрсатувчи ғаройиб марказ очилди. Бу ерда имконияти чекланган болалар ва ногиронлар ҳамда ёлғиз нафақадорларга ёрдам кўрсатилади. Янги, ишини замонавий сифатда йўлга қўйган муассасанинг очилиш маросимида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев қатнашди. 

– Шимкент шаҳрининг ўзида 30 мингдан зиёд имконияти чекланган фуқаро ҳаёт кечирмоқда. Уларга ёрдам кўрсатиш – бизнинг асосий мақсадимиз. Ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этишга ҳаракат қилишимиз керак. Шимкентда очилган мазкур марказ бу ишга ўз ҳиссасини қўшади, деган умиддаман, – деди минтақа раҳбари. 

Бугунги кунда марказ хизматидан 700 одам самарали фойдаланмоқда. Чунончи, бу ерда асаб тизимида нуқсонлари бор болалар ҳамда таянч-ҳаракат аъзолари касалланган ногиронлар муоалажа қабул қилади. Шунингдек I ҳамда II гуруҳ ногиронларига ҳамда кексалиги туфайли ўзини-ўзи боқа олмайдиган шахсларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади. 

Марказда педиатр, терапевт, невропатолог, психиатр, травматолог-ортопед, ўрта бўғин тиббиёт ходимлари, тарбиячилар, дефектологлар, услубиятчи, логопед ҳамда психолог каби малакали мутахассислар фаолият юритади. 

Марказдаги Монтессори кабинети болаларнинг ақлий қобилиятини очиб, ривожлантиришга хизмат қилади. Сенсор кабинетида эса психологик иш юритилибгина қолмай, болаларнинг майда моторикаси ҳам ривожлантирилади. 

***

Шундан сўнг вилоят ҳокими Шимкент шаҳридаги 110 ўринли болалар боғчаси қурилаётган жойга бориб, пойдеворига эсдалик капсула солди. “Оtau Group” компаниясининг шахсий маблағига бунёд этиладиган бино келаси йили шу пайтда халққа топширилади. Ушбу иншоот умуртқа-ҳаракат функциялари бузилган ҳамда психологик ривожланиши чекланган болаларга мўлжалланган. Яъни шу йўналишда фаолият юритадиган 17-сонли “Достық” ҳамда 37-сонли “Айгерім” болалар боғчаларига совға қилинади. 

Дарвоқе, Шимкент шаҳрида 385та мактабгача муассаса фаолият юритса, шундан 7таси махсус боғчадир. 

 

С. ИСАМАТОВ сурати.

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-06-06, 12:48
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.