26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яйловлар – табиий бойлигимиз

Ота-боболаримиздан мерос бепоён да­­ламиз бўла туриб, овулдагиларнинг “мол боқадиган яйлов йўқ”, деган га­пини ахборот воситаларида ҳам, мин­тақа, ҳудудларда бўлганимизда ҳам тез-тез эшитиб турамиз. Элимиздаги қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ер май­до­ни 220 млн. гектар бўлса, унинг 187 млн. гектари – чорва моллари учун яйлов. Бу майдонда бугунги кун­да 30 млн. молни боқиш мумкин, би­роқ у яйловнинг 43 фоизигина ёки 80 млн. гектаригина ўзлаштирилган. Ҳо­­зирги вақтда чорванинг кўпи қишлоқ атрофида ёйилади. 

Шу боис аҳоли манзили атрофидаги 15-20 чақиримгача бўлган ерлар қувва­­­­­ти пасайиб, табиий ҳосилдорлиги йил сайин камайиб кетаверади. Нати­жада амалдаги 80 млн. гектарнинг 27 миллион гектари деградацияга уч­раган. Мол ёйиш қоидаларига уму­ман риоя қил­маслик оқибатида, қиш­лоқолди яй­лов­лар тақир ерга ай­лан­ди. Шунга кўра, зоо­гигиеник аҳвол мурак­каблашиб, мол ка­саллиги кўпайиб кетди. 

Мана шу ҳолатларни эътиборга ол­ган Элбоши 2012 йил 14 декабрдаги “Қо­­зоғистон – 2050” стратегияси шакл­­­­ланган давлатнинг янги сиёсий йў­­налиши” Қозоғистон халқига йўлла­­ган Мактубида ерга ишлов бериш  ма­­даниятини ўзгартириб, янги ил­мий, тех­нологик ютуқ­ла­рдан фойдаланиб, чор­вачиликка оид анъаналаримизни ян­ги­­­­лаш лозим­лигини таъкидлаган эди.  

Ушбу топшириқни ба­жариш, чорва­чиликни ривожлантиришда элимиз ер жамғармасининг 70 фоизини ташкил этадиган яй­ловлар, шу жумладан, олис ҳудудлардаги яй­ловлардан фой­дал­аниш­нинг аҳамияти зўр. Яйловнинг

ўз маданияти бор

 

1913 йилги саноқ бўйича элимизда  93 млн. мол боши рўйхатга олинган экан. Бугунги кунда фаровонлигимиз ортиб, шароитларимиз яхшиланиб, қўрада молимиз кўпайса ҳам, элимиздаги мол боши 30 млн.га етар-етмас. Ўтган аср бошида ҳозиргига нисбатан мол боши уч баравар кўп бўлган. Боиси, яйловлардан табиатига қараб тўғри фойдаланишган. Орадан бир аср вақт ўтсада, ҳуду­димиз кичрайгани йўқ. Қадимда ота-бобо­ла­римиз йил мавсумига мос кўклам, ёз, куз ва қишки яйловларда мол боқишган. 

Масалан, кўкламги яйловнинг аниқ бир ҳудудига доривор гиёҳлар, да­ла гиёҳлари гуллаган вақтда чор­вани олиб чиқишган. Шу ерда 10 кун­гина ўтлатишган. Ҳозир­гидек, ёз бў­йи бир жой­ни тепкилатиб мол боқ­маган, аксинча, алмашлаб ёйиш тех­нологиясидан фойдаланган. Яна бир ўз­гачалиги, ёзда молни эрмана бор яйловда боқиш мумкин эмас. Ёз фасли эрмана гуллайдиган вақт, мол эркин  ёйила олмайди. Шунинг учун мол пайҳон қилмасин деб, қишгача сақланган. Но­ябрь ойида биринчи қор тушиши би­лан эрманали яйловда мол боқилган, эрмана молнинг иммунитетини кўтаради. Қисқаси, йил ўн икки ой молга қулай ша­роит яратиб келинган. Натижада чорва сони кўпайиб, табиат мувозанати сақланган. 

Юқорида таъкидланган фикрларга боғлиқ яйловлардан оқилона ва сама­рали фойдаланиш тартибини жорий этиш ва мол боқиш дастурини янгилаш мақсадида, яйлов масаласини теран таҳлил қилиб, текшириб чиққан бир гуруҳ Парламент депутатлари “Яй­лов тўғрисида” Қонун лойиҳасини тайёр­ладилар. Қонунга 2017 йил 20 февраль куни Элбоши имзо қўйиб, у тўлиқ кучга кирди. Ушбу қонун бунгача ўз ҳолича соз­ланиб келинган яйлов масаласини ота-боболаримиздан қолган удум бўйича расмий турда йўлга қўядиган илк ҳуқуқий ҳужжат бўлди. 

Яйловни бошқариш – минтақаларда амалга ошириладиган тадбир

 

Қонуннинг асосий янгилиги – эли­­­­­­­­­­миз 2548 овул округининг ҳар би­ри ўз ерининг табиий-иқлимий ўзга­­­­­ча­­­­­­лиги, табиий хилма-хиллиги қа­димдан шаклланган мол боқиш усулини эътиборга олиб, қишлоқ округи ҳамда туман ҳокимликлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда яйловларни созлаш ва улардан фойдаланиш лойиҳаси тайёр­ланди. Унда қишлоқ округидаги яйлов­ларнинг майдони аниқ кўрсатилади, меъёрдан зиёд фойдаланадиган ер­лар бор, мол боқилмай ётган бўш ер эгалари аниқланиб, яйловларни, улардан фойдаланувчилар ва ер соҳиб­лари ўртасидаги муносабатларни тар­тибга келтириб, меъёрий талаблар мувофиқлаштирилади. 

Лойиҳа маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда туман маслаҳати сес­сиясида тасдиқланади. Ушбу ҳуж­жат адлия органларида рўйхатга олингач, ҳуқуқий акт саналади. Шундай қилиб, овул округларидаги яйловларни ўз­лаш­тиришда ҳар минтақанинг ўз ло­йи­ҳасига мос қонун меъёрлари ишлайди. Қонунга мувофиқ, лойиҳани тайёрлашда яйловдан фойдаланувчи шахс иштирок эта олади, яъни, аҳоли манзилларидаги зарур яйловни олиш масаласи унинг ўз ихтиёрида, деган сўз. Олий дав­лат органларига, вазирликларга ёки Ҳу­­куматга мурожаат қилишнинг ҳожати йўқ, барчаси маҳаллий органларда, яъни қишлоқ округи ҳамда туман ҳо­ким­лик­ларининг ваколати доирасида ҳал этилади. 

Қонун бўйича уч босқичли яйлов­лар­дан фойдаланиш кўзланган. Биринчи – қишлоқ аҳоли манзилларининг ҳуду­ди чеккасида жойлашган ерлардан фой­даланиш. Уларнинг умумий май­дони элимизда тахминан 23 млн. гек­тарни ташкил қилади. Бу ер қишлоқ аҳ­лига соғин сигир боқиш эҳтиёжини қондириш мақ­садида бепул берилади. Холбуки, бу яйловда боқиладиган молнинг 1 гектарга чаққандаги улуши меъёрдан ошмаслиги керак. Агар меъёр­­­дан ошса, мол иккинчи даражали яй­лов­га ёки овул округининг ерига чи­қарилади. Бугунги кунда айнан шундай яйловларда элимиздаги чор­­ванинг 80 фоизи боқилмоқда. Бу аҳвол қишлоқ атрофидаги яйловларнинг куч­сизланиб кетишига сабаб бўлмоқда. Боиси, моли борнинг ери йўқ, ери борнинг моли йўқ. Бу номутаносибликни ҳал қилиш учун қишлоқ атрофидаги яйловлар қўй-эчки, отларга эмас, фақат соғин си­гирларга берилади. Агар қишлоқдаги яй­ловлар сигирларни боқиш учун камлик қилса, унда ҚР Ер кодексининг 84-модда 4-1-бандига мувофиқ давлат эҳтиёжини қондириш мақсадида, етмаётган ер қў­шимча ажратилади. 

Иккинчи – қишлоқ округлари улу­шидаги ерлардан фойдаланиш. Унинг май­дони тахминан 60 млн. гектарга яқин. Уларга овул округидаги ерларни ижарага олган турли МЧБ, ИЧШ, ҲЖ, ўрмон ва сув хўжалиги ҳамда алоҳида кузатиладиган ҳудудлардаги корхоналарнинг ерлари киради. Буларнинг кўпчилигида мол йўқ, бироқ моллари бор хўжаликларни ерига киритмайди. Чунки, 49 йилга ижа­рага олган. Қонун доирасида уш­бу қарама-қаршиликни ҳал этиш имко­ни­яти берилган. Бунинг учун ерлар қо­нун­чиликда кўрсатилган тартиб билан яй­лови йўқ, аммо моли бор хўжаликлар, қишлоқ фуқароларига берилади.

Учинчи – чекка ҳудудлардаги яй­ловлар. Улар – давлат тасарруфида. Уларнинг умумий майдони 100 млн. гек­тардан ошади. Бу жойларга чорвани ҳайдаб олиб бориб, мол боқиш мумкин. Бироқ, олис яйловларга молни олиб боришга оддий хўжаликнинг қурби ет­майди. Шу боис қонунга мувофиқ,  қишлоқ округи ҳамда туман ҳокимлиги ўзини-ўзи бошқариш органи билан ҳам­корликда, маҳаллий маслаҳат тасдиқ­­лаган режага мувофиқ яйловдан фой­даланувчилар уюшмасини тузади. Маса­лан, қишлоқдаги бир оиланинг 50та, иккинчисининг 100та, учинчисининг 70та қўйини қўшиб сурув тўплаш кўз­да тутилган. Бошқа йирик шохли қорамоллар ҳам бириктирилиб, сўнг олис яйловларга ҳайдалади. Бу усул қишлоқлардаги ишлаб чиқариш шир­­­­катлари ҳамда кичик ва ўрта бизнес­ни жонлантиради.

Ҳокимлар нега лоқайд?

 

Депутатлар қонунни нафақат қабул қилди, балки унинг ижросини жиддий на­зоратга олган. Масалан, 2017 йил 20 сентябрда Парламент Мажлисининг умумий йиғилишида “Яйловлар тўғри­­сида” қонуннинг ижроси юза­­­сидан тадбирлар ўтказишга доир депутатлар саволномаси эълон қилинди. 2017 йил 30 ноябрь куни Қиш­лоқ хў­жалиги ва­­зирлигида қонун меъёр­ларини ту­шун­тириш юзасидан вилоятлар ижро ор­­­­­­­­­­­ган­ларининг вакил­лари билан учра­шув ўтказилди. 

Қонун ижроси бўйича ваколатли ор­ган – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда маҳаллий ижро органлари(қишлоқ, ту­ман ҳокимлиги) томонидан қонун меъёр­лари бажарилиши лозим. Бироқ овул аҳли маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш субъекти сифатида ўзининг қонунда таъкид­ланган ҳуқуқ ва имкониятларини бил­майди. Сабаби, бугунги кунгача қо­нун меъёрларини амалга оширишга доир тегишли услубий, тарғибот-таш­виқот ишлари юритилмаган. Бу ва­колатли ҳам­да маҳаллий ижро ор­ган­­­­­­­ларининг ло­қайдлигидан далолат бе­ради. 

Афсуски, “Яйловлар тўғрисида” қо­нун амалда жорий этилганига икки йилдан ошса-да, қишлоқ аҳли орасида яйловлар танқислигига боғлиқ кўплаб тушунмовчиликлар юз бермоқда. Шу боис, ваколатли органлар қонунда тас­диқланган вазифаларини вақтида ба­­­­жариб, қишлоқ аҳли олдидаги масъу­­­­лиятини оширишса, айни муддао бў­ларди.

Жексенбай ДУЙСЕБАЕВ, Парламент Мажлиси депутати, “Nur Otan” фракциясининг аъзоси, 2019-04-01, 12:37 2047
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.