26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирзақ ШЎКЕЕВ: полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратишимиз лозим

Туркистон вилоятининг ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Жетисай туманига махсус хизмат са­­­фари билан  бориб,  деҳқон хўжаликларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Даст­­­аввал минтақа раҳбари Ш. Дилдабеков қишлоқ округи, Сирабат қишлоғидаги Хамит Тур­­­сунбековнинг “Интимақ – 10” деҳқон хўжалигига ташриф буюрди. Хўжалик бу йил 3 гектар ерга ба­ҳорги эртапишар карам экса, 5 гек­тарга полиз экинларини экишни мўлжалламоқда. Карам апрель ойи ўрталарида илк ҳосилини бера бошлайди. Бу ердаги маҳсулотлар асосан Россияга жўнатилади. Ай­тиб ўтиш жоиз, бу йил Жетисай ту­­­манида 1200 гектарга яқин май­­­донга баҳорги эртапишар карам кўчати ўтқазилган. Хўжаликнинг фаолияти билан танишган Ўмирзақ Естайули деҳқонларга фойдали кўрсатма ва маслаҳатлар берди.

– Умуман, Жетисай туманида эр­та баҳордан кўчатлар экиш анъа­наси қадимдан мавжуд. Бу ишга эътиборни кучайтириш зарур. Чунки, эртанги сабзавотнинг даромади иссиқхонаданда фой­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дали бўлиши мумкин. Шу­нинг­­­­­­­­­­­­­­­дек, эрта экиладиган сабза­вотга ке­ракли полиэтилен маҳсу­лотларини қайта ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз керак, – деди Ўмирзақ Естайули.

Минтақа раҳбари сўнг Ж. Ера­лиев қишлоқ округидаги “Нурали жол” деҳқон хўжалигининг экин майдонларидаги агротехник тад­­­­бирлар билан танишиб, кам ха­ражат билан ҳосил­­­­дор­лик­ни оши­­­риш, замонавий техноло­­­­­­­гия­­­лар­­нинг афзалликла­рига урғу бериб, аграр соҳани давлат қўл­лаб-қув­ватлашини айтди.

Вилоят раҳбарининг эъти­бори­дан Ж. Ералиев қишлоқ окру­гидаги “Кернеулимитед” МЧБнинг К-30 каналидаги бетонлаш ишлари ҳам четда қолгани йўқ.

Минтақа раҳбари канал қу­­­­­­ри­лишини тез­­­­­­латиб, тезроқ фой­­­­даланишга топ­шириш зарурлигини уқтирди.

Лойиҳа буюртмачиси – “ҚазСу­­шар” республика давлат корхонаси. Унинг умумий қиймати – 6078225,1 минг тенгени ташкил этади. Бугунги кунда унинг 3342085,8 минг тенгеси ўз­лаштирилганди. 2012 йили бош­лан­ган иншоот қурилиши 2020 йили тугатилади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-04-01, 13:31 975
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.