26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маънавият гавҳари

Бугун – Халқаро болалар китоби куни

53-сонли Ҳамза номли мактабда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга бағишланган маънавий-маърифий тадбир уюштирилди. Тадбир аввалида мактабнинг фаол китобхонларидан бири – Сурайёни кутубхонага чорладим. У қандай китоблар ўқиётганини, қайси асар ўзида катта таассурот қолдирганини гапириб берди. 

– Инсоннинг энг яқин ва беминнат дўсти китобдир. У – маънавият гавҳари. Китоб дўконларини айланиш севимли машғулотим. Бироқ, кейинги пайтда дарслардан вақт орттириб, кутубхоналарга боролмаяпман. Мактабимизда Адолат Ғаниева номидаги кутубхона барпо этилган. Бу ердан ўзбек адбиёти вакилларининг қўлёзмалари, асарларини топишимиз мумкин. Ўқитувчимиз Салимжон Ғаниев ҳар сафар Тошкентга борганларида янгидан чоп этилган китобларни олиб келадилар. Масалан, “Улуғбек хазинаси”, “Гирдоб”, “Ўткан кунлар” ва бошқалар шулар жумласидан. Яхши асар ҳар доим ўз ўқувчисини топади. Нафақат ўзбек ёзувчиларининг асарларини, шунингдек, рус адибларининг, хорижий қаламкашларнинг китобларини ҳам зўр қизиқиш билан ўқиб бораман. Сўнг дугоналарим билан уларни таҳлил қиламиз, баҳс-мунозара юритамиз. Тўғрисини айтсам, аввалги таржима билан бугунги кундаги таржимада катта фарқ бор. 

Китобга қизиқиш уйғотишнинг муҳим белгиларидан бири, энг аввало, оилавий муҳит, ота-онанинг фарзандига тўғри тарбия бериши. Баъзи хонадонларга борсангиз, чанг босиб ётган ёки йиртилиб, варақлари ҳар хил нарсаларга ишлатилаётганини кўриб, ачиниб кетаман. Мен учун буюк ёзувчи-шоирлар китобларининг ҳар саҳифаси ёд бўлиб кетса ҳам қайта-қайта ўқийман, ҳар ўқиганимда янги маъно ва мазмун кашф этгандай бўламан. Китоб буюк мўъжиза, зиё чашмаси. Унга яқин бўлган одам одамийлик сабоқларини тез ўрганади. Шунинг учун барча тенгдошларимни китоб ўқишга чақираман, – деди биз билан суҳбатда Сурайё Пирматова.

– Бугунги замон шиддат билан одимламоқда, компьютер технологияси, интернет тармоқлари ҳаётимизга жадал кириб келаяпти. Бироқ, ҳар қандай восита китоб ўрнини босолмайди. Болалигимизда адам-ойимлар китобга чизма, варағини йиртма, уни авайлаб-асра, китоб сендан бошқаларга ҳам керак бўлади, дердилар. Мана, 18 йилдан буён мактабда кутубхоначи бўлиб ишлаяпман. Кутубхонада ўзбек адабиёти намояндаларининг асарлари камроқ. Илмга, китобга қизиқадиган ўқувчиларимиз эса кўп. Ҳар сафар, янгиси келмадими, деб сўрашади. Жорий йили эълон қилинган Ўзбекистонда Қозоғистон йилидан умидимиз катта. Балки, ҳомийлар топилиб қолар. Ўзбек синфлари ўқувчилари бошқа тилдаги китобларни ўқишяпти. Бошланғич синф ўқувчиларига бағишланган эртак китоблар бўлса, ўзбек оғзаки ижоди намуналарини жамласак, ўқувчиларнинг орзуси ҳам рўёбга чиқармиди?! Мактабимиз дарсликлар билан тўлиқ таъминланмоқда. Мана шу шинамгина кутубхонамизга барча ўзбек нашриётлари китобларини жамлаб, ўқувчилар умидини сўндирмасликка ҳаракат қиляпмиз, – деди кутубхона мудираси Жанна Тўребаева.

– Ҳар гал китоб варақлаганимда онажонимнинг “бизда бундай шароитлар бўлмаган, замон тинч, ҳамма нарса муҳайё, илм эгаллаш учун имконият етарли” деган сўзларини эслайман. Ўқувчиларимга ҳам китоб ўқишни, эссе ёзишни, алоқа тармоқларида камроқ ўтиришни маслаҳат бераман. Ҳар сафар қўшни давлатга борсам, мактаб кутубхонаси учун, яна алоҳида ташкил этилган А. Ғаниева номидаги кутубхона жамғармаси учун китоблар олиб келаман. Бироқ, ушбу ишга кўпчилик бўлиб киришсак, кутубхонамиз жамғармаси янада бойиб қоларди. Ўқиган одам бошқача фикрлайди. Агар ўқувчи учун дастлабки китобни танлашга ёрдам берсангиз, кейинчалик ўзи қандай асарни ўқиш ёки ўқимасликни фарқлаб олади. Замон ўқиган, уққан, ишчан, талабчан ёшларники, демак, ҳар бир ота-она боласининг илм эгаллаши, китоб ўқиши учун имконият яратиб бериши керак, – деди биз билан суҳбатда ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Салимжон Ғаниев.

Д. ЗИЁМАТОВА, 2019-04-02, 11:23 830
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.