26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ходимларни ҳимоялайдиган бошқарма

Мамлакатимиздаги учинчи мегаполисда янги ташкил этилган муассаса – Давлат меҳнат инспекцияси ва шаҳар миграция бошқармаси фаолиятини ўтган йили бошлаганига қарамай ишчи ва ходимларнинг меҳнат муносабатлари, меҳнатни муҳофазалаш, ўралманлар, малакали хорижлик ишчи кучини жалб этиш масалалари билан шуғулланиб, корхоналар жамоалари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Муассаса раҳбари Бауржан Қалжанов билан учрашиб, бу соҳада қилинаётган ишлар ҳақида маълумот олишга муваффақ бўлдим. 

Меҳнат шартномаларини тузишда лоқайдлик қилманг

Долзарб муаммолардан бири – ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар. 2018 йилда ишлаб чиқаришда 62та бахтсиз воқеа юз берган. Унинг оқибатида 72 нафар ходим турли даражада жароҳат олди. Шу жумладан, 13 нафари ҳаётдан кўз юмди. Бу ишлар юзасидан текширувлар ўтказилди, айбдор шахсларга доир ҳужжатлар уларни жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида ички ишлар органларига йўлланди. Жорий йилимиз ҳам шундай нохуш воқеа билан бошланди. Шаҳар йўлларини тозалаётган ходим маршрут автобуси қоқиб кетиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Иш билан банд бўлган аёл орқадан келаётган автобусни кўрмай қолган. Ходим иш вақтида махсус кийимда бўлган, бироқ хавфсизлик чораларига риоя қилмаган. Бироқ асосий айб ҳайдовчида эканлиги аниқланди. 

Шаҳарни корхона ва ташкилотларида хавфсизлик техникасига, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш масалаларида семинарлар ўтказиш, тушунтириш ишларини олиб бориш мазкур ташкилот зиммасида. Шу кунга қадар 20га яқин жамоада учрашувлар ўтказилди. Бундай нохуш оқибатларнинг қандай қилиб олдини олиш мумкин?

Энг аввало, ишга қабул қилиш жараёнида Меҳнат Кодексига мувофиқ икки томонлама меҳнат шартномасини тузиш даркор. Лекин, аксар ҳолларда оғзаки келишиб, ҳужжатларни расмийлаштирмасдан хавфсизлик чораларини унутиб, ишга киришиб кетиш одатий ҳолга айланди. Ҳамма иш рисоладагидек бўлса, нур устига нур. Агар борди-ю, бажарилган иш туфайли ходим ногирон бўлиб қолса, энг ёмони ҳаётдан кўз юмса-чи? У боқаётган оила тақдири қандай кечади, унинг ҳаётига ва соғлигига етказилган зарарни ким қоплайди? Талаблар меҳнат шартномаси, яъни ўзаро келишув ҳужжатида акс этирилмас экан, бунинг учун иш берувчи ҳам масъулиятни ҳис этмайди. Ва бундай ҳолатларда, баҳсли ишларга суд сўнгги нуқтани қўяди.

Маош оширилиши ҳамда вақтида тўланмаслиги

 Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатимизда энг кам иш ҳақи 42 500 тенгени ташкил этди. ҚР Меҳнат Кодексига кўра ҳар бир ишчига қайси ташкилотда (нафақат бюджет муассасаси, хусусий корхона ҳам) меҳнат қилишидан қатъиназар энг кам иш ҳақи кафолатланади. Шимкентдаги 15та хусусий корхона ўтган йили энг кам иш ҳақи миқдорини оширди. 18та корхона бунга ваъда берди. Бу Элбошининг топшириғи бўлганлиги боис, унинг ижроси ҳокимликнинг назоратида. Ўтган йил мобайнида 1444 нафар фуқаро шикоят билан бошқармага мурожаат қилган. Кимнингдир меҳнат ҳуқуқларини поймол қилиб, ишдан бўшатишган, яна кимдир иш берувчининг унга юклаган жаримасидан норози, яна кимдир ишга тикланишни талаб этади. Мазкур бошқарма ходимлари ҳар бир аризани алоҳида ўрганиб чиқиб, бевосита жойларда ҳал этишга ҳаракат қилишади. Маоши кам ходимларнинг иш ҳақини ошириш бўйича мониторинг юритадиган штаб ташкил этилган. Натижада 114та корхонада 7859 ишчининг маоши ўрта ҳисобда 23,1 фоиз ошган. Мониторинг ишлари давом этяпти.

Меҳнат низоларининг олдини олиш учун корхоналардаги касаба уюшмалари билан ҳамкорликда иш олиб борилади. 2018 йил сентябрь ҳолатига кўра 10та корхона 1293 ходимидан 192,8 млн. тенге қарз бўлган. 4та корхонадаги 146 нафар ишчининг 34,5 млн. тенге маоши тўланди. Маош тўланишига тўхталсак, у ойига камида бир марта келгуси ойнинг биринчи ўн кунлигидан кечиктирмай тўланиши жоиз. Бунда маош тўланадиган сана меҳнат, жамоа шартномасида қайд этилиши керак. 

Меҳнат муносабатлари юзасидан шаҳар аҳолиси – “Нурсат” кичик туманида АХКМ(ЦОН)нинг иккинчи қаватидаги бошқарма ходимларига мурожаат қилишлари мумкин.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-04-02, 11:34 1024
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.