26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Биринчи апрелдан – янги нафақалар

1 апрелдан кўп болали оилаларга мўлжалланган 21 минг тенге ҳақидаги қонун кучга кирди. Хўш, унда қандай ўзгаришлар бор?

Манзилли ижтимоий ёрдамни олишда даромад келтирадиган хусусий мулк ҳам эътиборга олинади.

“Манзилли ижтимоий ёрдам тўғрисида” Қонуни Президент девонига юборилди. Ҳали қабул қилинмаса-да, у кучга киради. Теранроқ тушунтириб ўтайлик.

Бугунги кунгача манзилли ижтимоий ёрдамни атрофлича муҳокама қилганмиз. Шунга қарамай, таҳририятга ҳам, журналистларга ҳам мурожаат қилишиб, ҳатто ижтимоий тармоқларда саволлар берганлар сони ортиб кетди.

Уларнинг ҳар бирига жавоб бериш учун Меҳнат ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигидаги ижтимоий ёрдам сиёсатини ривожлантириш департаментининг бош таҳлилчиси Ғалия Жабағинадан суҳбат олдик.

Хуллас, 21 минг тенге, аниқроғи, 20 789 тенгенинг атрофида тушунмовчиликлар, тўғри тушунтирилмаган жиҳатлар етарли экан. Шундай қилиб...

Аризаларни қабул қилиш бошланди. Қаерга мурожаат қилиш керак?

– Бунинг учун маҳаллий иш билан таъминлаш марказига шахсий гувоҳнома билан борилади. Қишлоқда турадиган оила кент, қишлоқ, қишлоқ округларининг ҳокимликларига мурожаат қилиши мумкин. Агар ариза бериш учун маълум бир сабаблар билан уйдан чиқа олмасангиз, нотариус орқали тасдиқланган ишонч хати билан яқинларингиз келиши мумкин.

Қонунга Президент қўл қўймаса ҳам, ариза қабул қилинадими?

– Элбошининг топшириғига мувофиқ, манзилли ижтимоий ёрдам 1 апрелдан бошлаб берилиши керак. Бу меъёр қонунда кўзда тутилган. Шу боис, янги Президентнинг имзоси кечиктирилса ҳам, қонун кучга киради. Бундан ташвишланишга ҳожат йўқ.

Қандай ҳужжатлар керак?

– Ариза бериш учун фақат шахсий гувоҳномани олиб борсангиз бўлди. Бошқа ҳужжатлар керак эмас. Масалан, манзилли ижтимоий кўмак олиш тўғрисида ариза ёзиш учун иш билан таъминлаш марказига ёки ҳокимликка борасиз. Марказ ходимлари “Е-халық” ягона базаси орқали сиз тўғрингизда маълумотларни осонгина чиқариб олишади. Базада сиз ҳақингизда маълумотлар йўқ бўлса, хизматчилар давлат органларига савол йўллаб, ҳужжатларингизни ўзлари тўплайдилар.

Мажбурий равишда доимий рўйхатда туриш керакми ёки вақтинча рўйхатда туриш мумкинми?

 – Масалан, сизни аҳолига хизмат кўрсатиш марказига юборишса, унда сиз рўйхатда йўқсиз. Шунинг учун, мажбурий турда доимий манзилда доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтиш керак. Ота-она болаларини ўзлари яшайдиган манзилда эмас, бошқа жойда рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Комиссия нимани текширади?

– Аризани қабул қилиб олган кундан кейин шу оиланинг уйига махсус комиссия юборилади. Унинг ижтимоий аҳволи, кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги аниқланади. Ҳозир даромадини яшириш учун турли ҳаракатларга бораётганларни учратяпмиз. Комиссияни алдаш учун қўрасидаги молини яшира олмайди. 

Уйдаги ҳар бир мулкнинг баҳоси ва сифати, ичиб-еб ўтирган овқатигача комиссия текширади, деган сўзлар – ёлғон.

Ёрдам пулини ҳисоблаш вақтида бирга турадиган яқинларининг барча даромадлари ҳисобга олинадими?

– Ҳа, бир хонадонда уч-тўрт оила турадиган бўлса, барчасининг даромади ҳисобланади. Масалан, ота-онанинг, бола асраб олувчининг, болаларнинг, ота-онаси бир ҳамда бошқа туғишганларнинг, опа-сингилларнинг, буви-буваларнинг, набираларнинг дегандек...

Агар оиланинг ойлик даромади бир одамга чаққанда 20 789 тенгедан ошмаса, уларга манзилли ижтимоий ёрдам тўланади. Бу борада балоғат ёшига тўлмаган болаларга 20 789 тенге миқдорида, ўсмирларга оиланинг жон бошига чаққандаги даромади ҳамда МИК мезонлари миқдори орасидаги тафовут тўланади. Қандай дейсизми?

ЁДДА ТУТИНГ: Манзилли ижтимоий ёрдамнинг миқдори ҳар бир оила учун турлича. У қандай ҳисобланади?

Болалар учун алоҳида, ота-оналарга манзилли ижтимоий ёрдам бошқача ҳисобланади. Бунинг учун даромад манбаи текширилади.

* Яшаш минимумининг (26 915 тенге) 70 фоизи ёки 20 789 тенге ҳар бир болага берилади.

* Катта аъзоларига оиладаги жон бошига чаққандаги даромади ҳисобланади. Мисол учун, икки нафар катта одамдан иборат, яъни ота-она ва уч боласи бор оиланинг даромадини 40 минг тенге деб олсак. Уни беш одамга бўлганда, жон бошига чаққандаги даромад 8 минг тенгедан тўғри келади.

* Яшаш минимумининг 70 фоизи, яъни 20 789 тенгедан болаларга берилади. Ундан 8 минг тенгени олиб ташласангиз, 12 789 тенгега тенг. Бу ота-оналарга белгиланган қиймат.

Манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш масалалари бўйича маслаҳатлар ҳамда сизни қизиқтирган қўшимча саволларни ягона алоқа-марказнинг  “111” бепул рақамига мурожаат этишингиз мумкин. Қўшимча ахборотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Туркистон вилояти: 8(72533) 5-95-49; 8(72533) 5-95-54.

Шимкент шаҳри: 8(7252)27-71-29; 8(7252)27-66-81: Call-center: 1313.

2019-04-02, 11:39 237
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.