26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саҳнада – “Уйланиш”

Шимкент шаҳар ўзбек драма театрида буюк рус ёзувчиси Н. Гоголь қаламига мансуб “Уйланиш” комедиясининг премьераси ўтди. 

Қарийб икки аср аввал яратилган мазкур асарнинг мавзуси доимо долзарб. Чунки, уйланиш, турмушга чиқиш ҳар бир инсоннинг бошида бор савдо, бунинг атрофида турли воқеалар рўй бериши аниқ... 

Гоголь комедияларини саҳнада талқин этиш ҳар қандай касбий театр учун шараф, бундай асарда роль ижро этиш эса ҳар бир актёрнинг орзуси. Айтиш жоизки, Гоголь драматургияси жамоа учун янгилик эмас. Бир неча йил муқаддам театрда муаллифнинг “Ревизор” асари муваффақиятли саҳналаштирилган эди. Бу тажриба театр жамоасига жуда қўл келди. 

Асарни театр бош режиссёри Қ. Қасимов саҳналаштирган. Саҳна безакларини бош рассом С. Жаҳонгиров тайёрлаган. 

Бош роль ижрочиси Ж. Саидов қаҳрамонининг қалбидаги ғалаёнларни, субутсизлигини рўйи-рост очиб беради. У дўсти Кочкаревнинг шиддати олдида эсанкираса-да, барибир, айтганини қилиб, ҳал қилувчи фурсатда жуфтакни ростлаб қолади...

Шу ўринда С. Маҳмудов, О. Тўғонбоев, У. Носиров, А. Эрхонов, Д. Иброҳимжонова, В. Нишонбоева, К. Шодибекова, шунингдек, ёш актёрлардан Ш. Ходиматов, М. Забборхонов, В. Абдураҳмонова, Б. Искандаров, Д. Раҳмоншиқова, Э. Тўламатовларнинг саҳнада образларни тўлақонли акс эттириш борасидаги самарали ижодий изланишларини таъкидлаш жоиз.

Премьерадан сўнг директор И. Ҳошимжонов сўз олиб, театр жамоасининг яқин кунларда Россия мамлакатининг Қрим диёрида ўтадиган нуфузли халқаро фестивалда иштирок этишини маълум қилди. Ўзбек театри унда Софоклнинг “Шоҳ Эдип” фожиаси билан қатнашади. Санъаткорларга муваффақият ва омад тилаймиз!

З. МЎМИНЖОНОВ, 2019-04-03, 19:04 786
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.