26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сайрам жиҳозлари Осиёда харидоргир

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев иш сафари билан Сайрам туманида бўлди. 

Оқсув ўзани бўйида ободонлаштириш ишлари билан танишгач, минтақа раҳбари “Сайрам сут” МЧБга борди. 50 ходим ишлайдиган корхона бир кеча-кундузда 20 тонна сут маҳсулотларини чиқаради. Ўмирзақ Естайули туман раҳбарига ушбу корхонага имтиёзли субсидия бериш масаласини қонун доирасида кўриб чиқишни топширди.

Вилоят ҳокими Сайрам тумани, Манкент қишлоғидаги “Балам-ай” болалар боғчасининг фаолияти билан ҳам танишди. 2019 йили очилган боғчада бугунги кунда 280 бола тарбияланмоқда. Унда 70 одам иш билан таъминланган. 

Сайрам тумани гўшт экспорт қилишда биринчилар қаторида экани ҳаммага маълум. Тумандаги гўшт етиштириш билан шуғулланадиган корхоналардан бири – Манкент қишлоғидаги “Ет Агро Манкент” матлубот ширкатидир. Корхона – мол бўрдоқилаш, гўшт етиштириш, мол сўйиш ва гўшт сақлаш билан шуғулланади. Унинг фаолияти билан танишган вилоят ҳокими гўшт экспорти бўйича Туркистон вилояти республикада етакчилардан эканини таъкидлаб, экспорт миқдорини янада орттириш кераклигини айтди.

Бундан ташқари, минтақа раҳбари Сайрам туманидаги “Bella Mebel” жиҳоз фабрикасида ҳам бўлди. Ҳозирги кунда фабрикада 120га яқин одам ишлайди. Унинг маҳсулотлари нафақат Қозоғистонда, балки Озарбайжон, Ўзбекистон давлатларида ҳам харидоргир. Ўтган йили фабрика 496,4 млн. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарган. Жорий йили ишлаб чиқариш ҳажмини ўстириш режаланмоқда. Ўмирзақ Естайули корхона соҳибига Туркистон шаҳридаги индустриявий минтақада жиҳоз фабрикаси қуришни таклиф қилди. 

Иш сафари сўнгида вилоят ҳокими Оқсув қишлоғидаги “Асыл ЛТД” МЧБнинг муваффақиятлари билан танишиб, унга ижобий баҳо берди. Биродарликнинг ун тегирмони бир кеча-кундузда 3000 тонна ун ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулот ички бозордан ташқари, қўшни Ўзбекистонга ҳам экспорт қилинмоқда.

, 2019-04-03, 19:07 137
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.