26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яратилар бир шаҳар, гўзал бир бўстон...

Минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев иштирокида ўтган вилоят ҳокимлиги девонининг мажлисида Туркистон шаҳрининг ривожланиши ва минтақадаги солиқ тушуми масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Вилоят марказининг ривожланиши бўйича шаҳар ҳокими Алипбек Ўсербаев маъруза қилди. У вилоят ҳокимининг топшириғига мувофиқ, тегишли ишлар йўлга қўйилиб, изчил равишда амалга оширилаётганини айтди.

– Шаҳарда аҳоли зич жойлашган марказий кўчалар бўйида жамоат жойлари сонини ошириш мақсадида 10та гулзор барпо этиш режалаштирилган. Шунга мувофиқ, асосий кўчалар бўйида умумий майдони 172,2 гектарни ташкил қиладиган ер аниқланди. Бугунги кунда шу ҳудудларда 148та иншоотни давлат тасарруфига ўтказиш ишлари юритилмоқда, – деди шаҳар ҳокими.

 А. Ўсербаев шаҳардаги иморатларнинг тўсиқ-деворлари ва йўл бўйидаги темир панжараларнинг олиб ташланишини айтди. Бу ишлар шаҳар кўчаларини кенгайтириши аниқ. Шунингдек, мажлисда шаҳар марказидаги бозорларни ташқарига кўчириш ишлари олиб борилаётгани айтилди. Бунинг учун шаҳар ташқарисидан 25 гектар ер ажратилган. Бозорларга тавсия этилган ерларга инфратузилма ишларини юритиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш кўзланган.

Маърузани диққат билан тинглаган вилоят ҳокими шаҳарни ривожлантириш ишларини тизимли равишда ва вақтида бажаришни, шунингдек, вилоят марказига муносиб қатор лойиҳаларни санаб ўтди.

– Вилоят марказида аҳоли бўш вақтини унумли ўтказадиган масканлар ва тиббиёт муассасалари очилиши зарур. Шунга мувофиқ, Туркистон шаҳрида 10та кичик футбол майдони ва 10та теннис корти қурилиши керак. Шунингдек, отчопар ва муз саройи барпо этилиши лозим. Опера театрини қуришни ҳам топшираман, – деди минтақа раҳбари.

Туркистон шаҳри бўйича давлат даромадлари департаменти раҳбари Алибек Тилегенов 2019 йилги солиқ базасини кенгайтириш бўйича бажариладиган вазифалар ҳақида маъруза қилди. Унинг айтишича, бугунги кундаги асосий вазифалардан бири – бюджетга тушадиган солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарзларни камайтириш. Бу борада департамент раҳбари қарздорларнинг вилоят ва туманлараро қайта рўйхатдан ўтишига йўл қўймаслик, сохта тадбиркорликка қарши курашиш мақсадида, давлат даромадлари, адлия идоралари ва фуқароларга мўлжалланган ҳукумат орасида меморандум тузиб, унинг бажарилиши қатъий назоратга олиниши кераклигини айтди.

Даромадлар департаментининг фаолияти билан танишган вилоят ҳокими ишларни мувофиқлаштириб, тегишли чоралар кўришни топширди.

2019-04-03, 19:08 622
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.