26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистон – туркийларнинг муқаддас маскани

деди Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев республика “Egemen Qazaqstan” ва “Aiqyn” газеталари журналистларига берган суҳбатида.

Қозоғистон Президенти дастлабки сафарини бежиз қадим Туркистондан бошламади. 

– Туркистон нафақат қозоқ халқининг, балки, бутун туркий оламнинг муқаддас манзили. Туркистон – инсоният кўп асрлик шажарасининг гувоҳи ҳамда тамаддуннинг гавҳари. Тарихдан маълумки, мураккаб сиёсий қарорлар қабул қилиш даврида дастлаб Туркистонни зиёрат қилиб, тавоф этганлар. Тўнғич Президентимиз – Элбоши Нурсултан Назарбаев ҳам ушбу хосиятли юртга кўп ташриф буюрган, – деди Президент.

Журналистларнинг саволларига жавоб бераркан Президент Қ. Тўқаев Туркистоннинг тараққиётига алоҳида тўхталди.

 – Замонамизнинг ёрқин кўринишларидан бири – Элбошимизнинг Туркистон вилоятини ташкил қилгани, – деди у. – Минтақага қадим масканнинг номини берган Тўнғич Президент тарихий адолатни аслига қайтарди, давлатнинг пойдеворини мустаҳкамлаб, умуммиллий уйғунлик ҳамда барака-бирлигимизни кучайтирди. Энди давлат Буюк Ипак йўлида ётган Туркистон шаҳрини, минтақани янгилаш-яшнатишни йўлга қўйиши керак. Мен вилоятни ривожлантириш лойиҳаси билан танишдим. Келгусида амалга ошириладиган ишлар бошдан ошади. Уларни изчил, пухта, мажмуавий турда амалга ошириш жуда муҳим.

Президентнинг Туркистонга сафари Наврўз байрамига тўғри келди. Шу боис, хосиятли масканга таъзим этган Қасим-Жўмарт Тўқаев кўпчиликка ўзининг энг асосий тамойилларини маълум қилди. 

“Элбоши амалда мустақил элдаги бошқарув сиёсати ва давомийликнинг янги, илғор намунасини кўрсатиб берди. Менинг Президент сифатидаги асосий тамойилим ва ҳаётий қарашларим ушбу йўналишдан оғишмайди. Элнинг ривожланиш кафолати давлатчилик ҳамда анъаналар давомийлигида ва унга ҳурмат, адолатдадир. Иккинчи тамойилим – адолатлилик. Бу умуминсоний ҳамда дашт демократиясидан бошланган, ота-боболаримиздан тарқаган, қадимдан қонимизга сингиб кетган қадриятдир. Уни йўқотиш одамзод учун ҳам, миллат учун ҳам ўзини-ўзи йўқотиш билан тенг. Халқимиз айтганидек, “Адолат йўли – машаққатли йўл, бироқ у қанчалар оғир бўлсада, тўғри йўл”, деди Президент.

, 2019-04-03, 19:10 125
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.