26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уй олишда кимларга имтиёз берилади?

Шимкент минтақавий коммуникациялар марказида уй-жой ва уй-жой инспекцияси бошқармасининг раҳбари Марат Ўразали ҳамда унинг ўринбосари Малик Абдинуров журналистларга брифинг бердилар. 

Унда Шимкент шаҳрида ижтимоий ғамхўрлик доирасида бошқарма олиб бораётган ишлар ҳақида гап юритилди. Чунончи, шаҳарда 37 629 киши уй олиш учун навбатда турибди, шундан 1753 нафари етим ва ота-она ғамхўрлигисиз қолган болалар бўлса, 3 585таси кўп болали оила (бола сони 4 ҳамда ундан юқори).

Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳи рўйхатида 1 640 ногирон болани тарбияловчи ва 6 966та тўлиқ бўлмаган оилалар турибди.

– Жорий йилнинг апрель ойида 1000дан зиёд ижтимоий ночор гуруҳга кирувчи, шунингдек, кўп болали, ногирон бола тарбияловчи ҳамда тўлиқ бўлмаган оила вакиллари қабулда бўлиб, улар кўтарган ижтимоий ва уй-жой масалалари кўриб чиқилди ва аксарияти ўзининг ижобий ечимини топди, – деди бошқарма раҳбари Марат Ўразали. – Бугунги кунда 15та уй (786 квартира) фойдаланишга топширилиб, ҳужжатлари адлия органларида рўйхатга олинди. – Шундан 10та ижара уйи (540 квартира) навбатда турган фуқароларга, 5та насия уй (246 квартира) “7-20-25” дастури доирасида берилади.

– Айни пайтда Шимкент шаҳрида 6 513 квартирали 132та кўп қаватли уй қурилиши юритилмоқда. Давлат уй-жой қурилиш дастури доирасида уйларни ижарага беришдан ташқари сотиб олиш йўллари ҳам кўрилмоқда, шу ўринда “Самұрық қазына” жамияти орқали “Адия” уй-жой мажмуасидан сотиб олинмаган 146 квартирани сотиб олиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу уйларни ҳам навбатда турган фуқароларга беришни режалаяпмиз, – деди Малик Қуттимбетули.

Нотиқларнинг айтишича, Элбошининг “Ижтимоий ғамхўрлик” номли янги дастури доирасида кўп болали ва тўлиқ бўлмаган оилалар учун уй-жой қурилиш жамғарма банки орқали 2-3 фоизли устама билан уй бериш кўзда тутилган. Шунинг учун уй-жой қурилиш жамғарма банки ўзи томонидан қатор ишларни амалга ошириб, масалани ҳал этиш йўлларини кўриб чиқяпти. Масала ижобий ҳал этилса, “Нурли ер” дастури доирасида қурилган насия уйлар 2-3 фоиз билан берилади, деб режаланмоқда.

Бундан ташқари уй сертификатлари тарзида дастлабки бадалга кўмаклашиш йўллари республика даражасида минтақавий ҳокимликлар томонидан муҳокама қилиниб, “Уй-жой муносабатлари” ҳамда “Нурли ер” дастурига, Ҳукумат қарорларига ўзгаришлар киритилмоқда.

– 2019 йилнинг “Ёшлар йили” деб эълон қилиниши муносабати билан Нур-Султан, Алмати, Шимкент шаҳарларида 1000та квартирани фойдаланишга беришни Элбоши топширган эди. Шу муносабат билан Шимкент шаҳрида фаолият юритаётган ёши 29гача бўлган йигит-қизларга 333та квартира бериш кўзда тутилмоқда, – деди М. Ўразали.

Мусоҳаба сўнгида мухбирлар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан қониқарли жавоблар олдилар.

С. ШАРИФБОЕВА., 2019-04-05, 19:39 689
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.