26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев: Ажратилган маблағ халққа фойда келтирсин

Кеча олтинчи чақириқ Туркистон вилоят маслаҳатининг навбатдаги XXXVII сессияси ўтди.

Уни вилоят маслаҳати сессияси раиси Н. А. Абишев олиб борди. Сессияда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси, шаҳар, туман ҳокимлари ва маслаҳат котиблари, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳудудий органлари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Cессия иштирокчилари кун тартибидаги 28та масалани муҳокама қилдилар.

Туркистон вилоятининг энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбарининг 2018 йили бажарилган ишлар ҳақидаги, Туркистон вилояти бюджетининг даромадлар қисмини тўлдириш ва даромадни ўстиришнинг янги манбаларини аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар, вилоят ҳокимининг маҳаллий давлат-хусусий ҳамкорлиги лойиҳаларининг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботлари тингланди. 

Сессия давомида вилоят ҳокими Ўмирзақ Естайули вилоятимиз равнақи йўлида амалга оширилажак кенг қамровли ишлар ва олиб борилаётган изчил ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

– Иқтисодий ривожланишнинг умумий йўналишларини аниқлаб, бюждетнинг аниқ режаларини тайёрлашимиз керак. Ажратилган маблағ халққа фойдали, долзарб масалаларни ҳал қилишга сарфланиши шарт. Бюджетнинг даромадлар қисми 200 млрд. тенгени ташкил қилди. Уни 100 млрд. тенгега ошириш зарур. Бунинг учун, аввало, самарали натижалар берувчи мажмуавий режа тайёрлашимиз лозим. Улар қаторида Туркистон шаҳрини ривожлантириш, “Құтты мекен” ва “Ауыл бесігі” дастурлари доирасида туман ва шаҳарларни ободонлаштириш, агросаноат мажмуаси ва индустриявий минтақаларни юксалтириш каби 5 йўналишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Шаҳарнинг эски кичик туманларининг инфратузилмасини янгилаб, шу йилнинг ўзида Туркистоннинг 5та асосий кўчаси ва 27 маҳалласида таъмирлаш ишларини олиб бориш керак. Иккинчидан, Туркистоннинг бутун туркий оламга хос қадриятларини тарғиб қилиб, махсус мафкурани шакллантиришимиз зарур. Туркистон вилоятининг туманлари ва аҳоли манзилларини ривожлантириш учун ҳар туманга 3 йил давомида 1 млрд. тенгедан маблағ ажратилади. Элбоши Н. Назарбаевнинг “Ауыл – ел бесігі” дастурига оид ҳар бир туманда намунали қишлоқ яратиш топшириғи бор. Шу сабабли биз, сайёҳлар кўп келадиган, бир неча қишлоқни танладик. Танланган жойларда шу йилнинг ўзида таъмирлаш ишлари олиб борилиши лозим, бунга алоҳида 3,5 млрд. тенге ажратилади. Вилоятда 9та индустриявий минтақа бўлиб, барчасига таҳлил юритилди. Уларнинг баъзилари ночор, айримларининг умуман ишламаётгани аниқланди. Уларнинг ўрнига машинасозлаш, енгил саноат, қурилиш индустрияси каби йўналишларга маблағ ажратиб, махсус режалар тайёрлаш керак. Кентов саноат ҳудудини арзон электр энергияси билан таъминлаш учун Кентовдаги ГЭСни қайта қуришимиз керак, унга тахминан 9 млрд. тенге маблағ сарфланади. Бу йил унинг сметасини тайёрлаймиз, келаси йили амалга оширамиз. Вилоятнинг асосий драйвери қишлоқ хўжалиги эканлиги барчамизга маълум. Шу орқали қишлоқ аҳолисини нафақат озиқ-овқат, балки иш билан ҳам таъминлаш мумкин. Бу соҳага алоҳида эътибор қаратиш керак. Минтақанинг келажаги эса – обикор ерлар ҳамда эртапишар сабзавотлардир. Шу сабабли 6 млн. 700 минг гектар ернинг 5 млн. 600 минг гектари яйлов бўлиб, у ерда чорвачилик ривожлантирилиши зарур. Асосий масалалардан бири Сирдарё ўзани бўйида электр энергия тизимини қуриб, 250 минг гектар янги обикор ерларни очиш. Айтилган ишларнинг ҳаммаси бир йилда битмайди, лекин ҳаммасини бошлашимиз даркор. Булар эса вилоятдаги фуқаролардан 20 минг нафарини иш билан таъминлашга имкон беради. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳарга сув каналларини юритиш керак, – деди минтақа раҳбари. 

Сессия сўнгида бир гуруҳ фуқароларга вилоятнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этгани учун Туркистон вилоятининг Фахрий ёрлиғи топширилди.

Майсара САФАРОВА, 2019-04-05, 19:41 589
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.