26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон-Россия: ҳамкорлик янада кучаяди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев илк расмий сафарини Россия Федерациясидан бошлаганида чуқур маъно мужассам. Чунки, бу икки миллат ва икки давлатнинг қўшничилик алоқалари, ҳамкорлик ришталари чуқур тарих ва аҳамиятга эгадир.

Москвага ташриф буюрган Давлат раҳбари тантанали кутиб олингач, икки давлат президентлари кичик ва кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб боришди. Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Президенти лавозимига киришиши муносабати билан қутлагани ва эзгу тилаклар билдиргани учун Владимир Путинга миннатдорчилик изҳор қилиб, хорижга дастлабки сафарини Россия Федерациясидан бошлаганида чуқур рамзий маъно борлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Россиянинг ҳозирги муносабатлари кўпчилик учун ҳамкорликнинг юксак намунаси сифатида эътироф этилишини айтди.

– Давлат раҳбари сифатида мен Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг сиёсатини давом эттириб, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳаракат қиламан, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Қозоғистон Президенти икки давлатнинг иқтисодий ҳамкорлигига, айниқса энергетика, транспорт, транзит, саноат ва космонавтика соҳаларига алоҳида тўхталди.

– Россия Қозоғистоннинг ташқи савдосидаги биринчи рақамли ҳамкори бўлиб қолаверади. Қозоғистоннинг савдо айланмасида қўшни давлатнинг улуши 19 фоизни ташкил қилади. Инвестициявий ҳамкорлик ҳам изчил ривожланмоқда. Мамлакатимизда Россия капитали иштирокида 9 мингдан зиёд корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, – деди Давлат раҳбари.

Владимир Путин Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Давлат раҳбари сифатида дастлабки сафарни Россияга уюштирганини алоҳида таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги алоқа юқори даражада эканлигини айтди.

– Сиз алоқа-муносабатларимиз даражасини яхши биласиз, бунда ўзингизнинг ҳам улкан ҳиссангиз бор. Албатта, бунда Нурсултан Назарбаевнинг меҳнати беқиёс. Биз шунчаки ҳамкор эмасмиз, халқаро ташкилотлар, икки томонлама муносабатлар бўйича ҳам яқин иттифоқдош эканлигимизга шубҳа йўқ. Алоқаларимиз жуда самарали ривожланмоқда, шу сабабли ижобий натижаларга эришмоқдамиз. Сизнинг сафарингиз бу муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, – деди РФ Президенти.

Учрашувда Давлат раҳбарлари маданий-гуманитар соҳадаги давлатлараро ўзаро ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилишди, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашдилар.

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Россия Федерациясига расмий сафари давомида ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар имзоланди.

Расмий сафар натижалари бўйича Қ. Тўқаев Ақўрдада журналистларга брифинг берди.

Akorda.kz, 2019-04-05, 19:44 616
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.