26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ў. ШЎКЕЕВ: ''ҲАР ТУМАНГА 1 МЛРД. ТЕНГЕДАН БЕРИЛАДИ''

Туркистон вилоятидаги туман ва шаҳарларга 1 млрд. тенгедан маблағ ажратилади. Бу маблағ халққа бу йил фойдаси тегадиган, натижаси кўзга кўринадиган, йиллар бўйи ечимини топмай келган масалаларни ҳал этишга сарфланиши керак. Олтинчи чақириқда вилоят маслаҳатининг навбатдаги ХХХVII сессиясида минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев шуни маълум қилди.

Вилоят ҳокими ушбу ташаббус туманлардаги долзарб масалаларнинг ечимини топишга ижобий таъсир қилишини айтиб ўтди.

– Туркистон вилояти туманлари ва аҳоли манзилларини ривожлантириш бўйича ишлар юритиш зарур. Аҳоли манзилларидаги масалаларни изчил равишда ҳал этишимиз керак. Шу муносабат билан туманларни қўллаш мақсадида келгуси уч йилда 1 млрд. тенгедан маблағ ажратилади. Уни тўғри йўлда сарфлаган туманга кейинги йили 2 млрд. тенге берилса, ишлата олмаган туманларнинг маблағи аксинча, қисқартилади. Шу орқали туманда бажарилган ишлар натижасини билиб олиш имконияти туғилади, – деди Ўмирзақ Естайули. 

Шунингдек, минтақа раҳбари вилоят бюджети даромадлар қисмининг жуда оз эканини таҳлил қилиб, уни икки баравар кўпайтиришга киришганини айтди. 

– Бюджетнинг даромадлар қисмига тўхталар бўлсам, вилоят фақат 53 млрд. тенгегагина топмоқда, менинг фикримча, вилоятнинг даромадини 100 млрд. тенгегача, яъни 2 баравар кўпайтиришга имкониятимиз етади. Шу боисдан даромадлар қисмини кўпайтириш бўйича ишларни режали юритиш лозим. Шунингдек, республика бюджети маблағи кўриб чиқилган вилоятни мажмуавий ривожлантириш режасини қайтадан пухта кўриб чиқиш керак, – деди Ў. Шўкеев.

, 2019-04-08, 19:53 111
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.