26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қўғирчоқ театрларининг халқаро фестивали

Туркистондаги А. Яссавий номидаги ХҚТУ маданият саройида қўғирчоқ театрларининг «Ортеке» бешинчи халқаро фестивалининг тантанали очилиш маросими ўтди. 

Унда Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия мамлакатлари, шунингдек, Қозоғистондаги таниқли театр жамоалари беш кун давомида Туркистон ва Шимкент шаҳарлари саҳналарида ўз санъатини намойиш этадилар. ҚРда хизмат кўрсатган артист Қуралай Ешмуратова раҳбарлик қилаётган ҳакамлар ҳайъати таркибида туркиялик ёзувчи Озхан Мевлут, Россияда хизмат кўрсатган артист Вадим Смирнов, Молдовадан Михаил Константинов каби таниқли санъат намояндалари бор. Тантанали очилиш маросимида нутқ сўзлаган вилоят маданият бошқармаси раҳбари Н. Ахметжанов шу жойга тўпланган жажжи томошабинларга қараб, «Қўғирчоқ саҳна асарларини кўрамизми, болажонлар», деб мурожаат этганида болалар бараварига қувонч билан «Ҳа, кўрамиз» деб жавоб беришди. Дастлабки саҳна асарлари намойиши бошланди. 

 

Суратларда: вилоят маданият бошқармаси раҳбари Н. Ахметжанов меҳмон ва томошабинларни муборакбод этмоқда; вилоятимизнинг қўғирчоқ театри – фестивалнинг фаол иштирокчиси. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-06-07, 18:59 643
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.