26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалар ҳуқуқлари ҳимоя қилинади

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида вилоятда балоғатга етмаган ўсмирлар иши ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир кенгайтирилган мажлис ўтди.

Вилоят ҳокимининг девони уюштирган мажлисда Таълим ва фан вазирлигининг бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Р. Шер, жамоат арбоби, “Милосердие” хайрия жамғармаси директори А. Саин, БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Қозоғистондаги ваколатхонасининг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мувофиқлаштирувчиси Бекмуса Айсулу, “Bilim Foundation” ижтимоий жамғармаси раҳбари Е. Айтмухамбетов, Туркистон вилояти прокурори, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ҳамда шаҳар, туман ҳокимлари балоғатга етмаганлар иши ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссияси раислари ҳамда комиссия аъзолари иштирок этишди.

Йиғинда Раиса Шер элимиздаги болалар ўртасидаги жиноятнинг кўпайиб бораётганини таъкидлади.

– Бугунги кун тартибида кўтарилаётган масалалар жуда муҳим. Ҳозирги ўсмирлар замондан ортда қолмай, янги технологияни ўзлаштириб бормоқда. Кўпинча улар бўш вақтларини ижтимоий тармоқларда ўтказади. Шу боис, жамиятда ҳуқуқбузарлик, зўравонлик, ўз жонига суиқасд қилиш каби ҳолатлар ўрин олмоқда, – деди у.

Кенгайтирилган кенгашни олиб борган минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев туман ҳокимлари, прокурорлар ҳамда полиция раҳбарига саволлар билан мурожаат қилиб, аниқ топшириқлар берди.

– Балоғатга етмаган болаларнинг бўш вақти кўп. Шу боис, улар ҳуқуқбузарлик, зўравонлик, ўз жонига қасд қилишгача боришмоқда. Туманлар ва қишлоқларда болалар вақтини самарали ўтказадиган тўгараклар йўқ. Биз уларнинг қизиқишини кучайтирадиган, шахс сифатида шаклланишига таъсир кўрсатадиган спорт мажмуалари, тўгараклар, қўшимча таълим курсларини очамиз. Бундай учрашувлар фақат оғизда бўлмаслиги керак. Балоғатга етмаганлар орасидаги жиноят жазосиз қолмаслиги лозим. Агар, керак бўлса, мактаб директорлари ва таълим бўлимларига тегишли чора кўрамиз, – деди Ўмирзақ Естайули.

Туркистон вилояти ҳокимлиги келгусида ёш авлоднинг тақдирини ўйлаб фаолият юритаётган БМТ жамғармалари ва республика, вилоят миқёсидаги ноҳукумат ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқ ишларни амалга оширишни кўзда тутмоқда.

Сулаймоновнинг яна бир мактаби

Яқин кунларда “Мирас” кичик тумани Жибек жўли кўчасида 1180 ўринли янги мактаб билимга чанқоқ ўқувчиларга эшик очади. 

Бу ерда эски бинодаги мактаб кўп йиллар фаолият юритиб келган эди. У бузилди, ўрнига қурилган иморат аҳоли манзилидан узоқда жойлашганди. Энди аҳвол тубдан ўзгаради. 1 сентябрь – янги ўқув йилидан ушбу ҳудуд болалари ўзлари учун қулай жойдаги янги мактабга қатнай бошлайдилар. 

Сайрамда бир неча болалар боғчаси ва мактаблар бунёд этган таниқли қурувчи, тадбиркор Низомхон Сулаймонов қурилиш ишларини бошлаб юборди.

Янги мактабга ер участкасини “Шимкент” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси ажратиб берди. Унда синфлардан ташқари 400 ўринли ошхона, машғулотлар зали, гимнастика зали, шаҳмат кабинети, бир неча компьютер, лингафон кабинетлари ҳамда тиббиёт пункти ҳам бўлади.

М. УСМОНОВА, 2019-04-09, 11:52 647
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.