26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарихимизга янги руҳ бағишлаётганлар

Қаҳрамоним оммавий ахборот воситаларида, замонавий тилда эса медиа оламида ҳамюртларимизга таниқли инсон. Йирик лойиҳалари билан халқимизнинг оғзига тушган, уларнинг дардини юқори минбарлардан туриб баралла айта олади, ўзига хос серқирра шахс. У амалга ошираётган, ҳақиқатан ҳам залворли дейишга арзигулик ишлар Қозоғистоннинг тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилишига шубҳа йўқ. Қозоғистон халқи Ассамблеясининг аъзоси, Бутундунё қозоқлари ҳамжамиятининг Туркистон вилоят ва Шимкент шаҳар филиаллари раҳбари, Туркистон вилоят маслаҳати депутати, “Айғақ” телерадиокомпанияси” МЧБ бош директори, ҚР фахрий журналисти, умуман элимизнинг тараққиёти, ҳамюртларимиз маънавиятини ошириш, бебаҳо миллий қадриятларни авайлаб, элим деб ёниб яшаётган бу инсон Дулат Абишдир. Ўзи билан томошабинни азиз қадамжоларга етаклаётган, экранга михлаётган, “Айғақ” телеканалининг ўсиб бораётган рейтинги, қўлга киритаётган совринларига қараб шундан хулоса чиқариш мумкин.

Яқинда ҳамкасбимиз Дулат Абиш билан суҳбатлашиб, янги лойиҳалари, ниятларини муштарийларимиз билан баҳам кўришни сўрандик. 

Икки давлат ўртасидаги ришталар мустаҳкамланяпти

2017 йилдан бошлаб Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий, маънавий, иқтисодий алоқалар янгича руҳ олди. Қозоқнинг икки буюк бийи – Тўле бий, Айтеке бий, тарихий шахслардан яна бири Ялангтўш баҳодир Ўзбекистон ҳудудида дафн этилган. Улар ҳақида хабарлар тайёрланди. Тўлебий таваллудининг 350 йиллиги арафасида ҳужжатли лавҳалар берилди. Тарихий инсонлар қадамжолари зиёрат қилиниб, уларнинг авлодлари, фаолияти хусусида дастурлар ишланди. Тошкентда истиқомат қилган таниқли рассом Ў. Тансиқбоев ҳам ҳамюртларимизга таништирилди. Д. Абиш раҳбарлигидаги делегация сўнгги бор Тошкентга сафари чоғида Амир Темур ватани, темурийлар тарихи, салтанати, мероси хусусида ҳужжатли-тарихий фильм тасвирга олинди. Айтиш жоизки, тарихнинг биз билмаган қирралари айнан шундай изланишлар, экспедициялар орқали очилиб, янги ҳужжатлар, маълумотлар билан бойиб бораверади. Россиянинг Челябинск вилояти Варна қишлоғида Амир Темурнинг қизи дафн этилган деган маълумотлар бор. Қизиғи шундаки, ахборотларга кўра темурийзода аёлнинг мақбараси Варна шаҳри гербига киритилган. У ерда қишлоқнинг ўнг қирғоқ ҳудуди Темурланг деб аталар экан. Челябинск шаҳри ва вилояти гербига туянинг киритилиши ҳам бежиз эмас. Шу боис ҳам навбатдаги экспедиция ишлари икки томоннинг олимлари тадқиқотларида акс этади. 

Жорий йилнинг ўзида Бухоро, Тошкент, Самарқандга сафарлар уюштирилди. Масалан, Самарқандда туризм полицияси фаолият юритади. Элбошимиз Туркистон шаҳри жаҳон ҳамжамияти нигоҳида Самарқанд, Бухоро сингари тарихий шаҳарлардагидек меъморчилигини, мавқеини сақлаб қолишга алоҳида урғу берди. Бунинг учун сайёҳлик соҳасини ривожлантиришимиз, тарихий қадамжоларнинг нуфузини оширишимиз керак. Сафарда зиёлилар, тарихчилар, олимлар, умуман шу соҳага алоқадор бўлган 20 дан зиёд ҳамюртимиздан иборат ижодий гуруҳ иштирок этишга муваффақ бўлди. 

– Масалан, Бухорода етти буюк пир дафн этилган. Улар ҳақида батафсил маълумот олиб, уларнинг қабрларини зиёрат қилдик. Бу ўз навбатида заковат туризми. Сафаримизнинг иккинчи йўналиши замонавий туризмни ривожлантириш йўналишида малака оширишдир. Тарихий қадамжоларни зиёрат қилиш баробарида, обидаларни кўриб, ўтган асрларга ҳатлаб ўтаётган зиёратчилар, шу ернинг ўзида тарихнинг бир парчасини, экспонатлар намунасини эсдалик сифатида харид қилиш имконига эга. Ота-боболаримиз руҳи, маънавияти билан ҳамнафас бўлиш билан бирга савдо-сотиқ ишлари ҳам ривожланганлигига амин бўлдик. Туризм полициячиларининг уч тилдан бохабарлиги, сайёҳларга зарур пайтда ёрдам бера олиши бизни лол қолдирди. Демак, қўшниларимизнинг фаолиятидаги бундай жиҳатларни ўзимизда жорий этсак, фойдадан холи бўлмайди. Тошкентда ўтадиган Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 684 йиллигига бағишланган “Соҳибқирон Амир Темурга эҳтиром” номли тадбирга таклиф этилганмиз, томошабинларимиз ҳам телелавҳаларимиз орқали ундан воқиф бўлишади, – деди Д. Абиш. 

– 2018 йили Қозоғистонда Ўзбекистон йили ўтди. Бу йил эса қўшниларимизда Қозоғистон йили. Ўтган йил сизда қандай таассурот қолдирди?

– Маданий, маънавий, иқтисодий жиҳатдан юқори савияда уюштирилган тадбирлар анча йиллик танаффусдан кейин ўтказилаётгани рост. Бу дамларни ҳамюртларимиз анча соғинишганини эътироф этиш жоиз. Ўзбекистонлик бизнес доираларнинг Қозоғистонга келиши ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлайди, бунга шубҳа йўқ. Бундай тадбирлар икки эл ўртасида кўприк вазифасини ўтайди. Аслини олганда биз динимиз, тарихий томирларимиз, анъаналаримиз бир халқлармизку.

– Ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб талай савоб ишларни амалга оширдингиз. Хотирадан ўчиб кетаётган марҳум жангчиларнинг хокини ватанига олиб келиб, она тупроғига топшириш ишларига бош-қош бўлдингиз. Шонли сананинг 75 йиллигига қандай тайёргарлик кўряпсиз? 

– Инсон ўз тарихи, илдизлари билан ардоқли. Қачонлардир ҳамюрт бўлган инсон олис тупроқларда қони тўкилиб, номаълум жангчи бўлиб қолган. Уларнинг хотирасини тиклаш, қабрларини аниқлаб, исми шарифини мемориал тахтачаларга ёздириб, авлодларга мерос қолдириши биз, тирикларнинг бурчи. Масалан, 75 йил аввал шу қишлоқдан кетган аскарнинг номи умуман унутилган. Олис юртларнинг тарихидан кўра она қишлоғингнинг тарихини билишинг лозим. «Айғақ» телеканали билан 3 нафар қозоғистонлик УВУ қатнашчисининг жасадини ватанига қайтаришда ташаббускор бўлдик. Бир ҳамюртимизни Латвиядан, иккинчисини Курскдан, учинчисини эса Калугадан олиб келдик. Афғон урушида қатнашган туркистонлик ҳамюртимизнинг хокини ҳам она юртига олиб келиб, дафн этиш ишларига бош-қош бўлдик. Яна бир ҳамюртимизнинг Ржев шаҳрида дафн этилган отаси қабрини зиёрат қилиб келдик. Сталинград жанггига доир бир қозоқ ва ўзбек аскарининг Павловлар уйини мудофаа қилганлиги ҳақида маълумотлар олдик. Икки йилдан зиёдроқ вақт мобайнида Беларус Республикаси бўйлаб зиёратгоҳларни ораладик, фильмлар туширдик. Бир мавзу очилса, у ниҳоясига етар етмас, бошқа бир мавзуга ивитқи бўлиб кетаверади. Шу билан қарабсизки, Россия ҳудудида олиб борилган экспедиция ишлари Қизилўрдада қаҳрамоннинг она юртига таъзим қилиш билан ниҳоясига етади.

 Доғистонга экспедиция уюштиришни режалаштиряпман. Икки карра Совет Иттифоқи қаҳрамони, учувчи ҳақида лавҳа тайёрлашни режалаштириб қўйганмиз. Францияга бориб Мустафо Чўқай авлодлари билан юртдошларимизни таништирамиз. Ҳамюртларимиз бизга мурожаат қилиб, ота-боболарининг хокини топишда ёрдам беришимизни сўрашяпти. Ҳарбий комиссариатга эмас, биз, журналистларга мурожаат қилишаётгани, ишларимизнинг натижали эканлигини англатади. Бу бизни қувонтирсада, ҳали қилинадиган ишларимиз кўп. 

Дулат оға билан суҳбатлашар экансиз, бундай юртпарвар инсонлар орамизда кўп бўлсин дейсиз. Суҳбатдошимиз том маънода «Маънавий янгиланиш» доирасида юртдошларимиз руҳини маънавий бойитишга ҳисса қўшаётган инсон. Давлат муассасаларининг моддий ёрдамисиз амалга ошираётган лойиҳалари – савоб ишлари билан тарих тўфонларида унутилаёзган қаҳрамонларимизни кашф этишда муваффақиятлар тилаб, хайрлашдим.

Мунира САЪДУЛЛАЕВА, 2019-04-09, 11:54 787
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.