26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Учта сармоявий ҳудуд ривожлантирилади

Туркистон вилоятидаги 9та саноат минтақасининг орасида шина йиғиш, озиқ-овқат ишлаб чиқариши ҳамда енгил саноат, қурилиш индустриясига салмоқли ҳисса қўшадиган 3та саноат минтақаси танланиб, ривожлантирилади. Буни вилоят маслаҳатининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессиясида минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев маълум қилди.

– Вилоят иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида саноатни ривожлантиришга имконият яратиш лозим. Вилоятдаги 9та ишламайдиган индустриявий минтақа ўрнига машинасозлик, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳамда енгил саноат, қурилиш маҳсулотлари каби йўналишларда фаолият юритадиган учта ҳудудни ривожлантиришга бор куч-ғайратни сафарбар этамиз. Асосий маблағ мазкур лойиҳаларга ажратилади, – деди Ў. Шўкеев.

Улар Кентов, Туркистон шаҳри ва Ўрдабоши туманида бўлади. Масалан, Кентовдаги 25 гектарли майдон 300 гектарга кенгайтирилади. Биринчи навбатда саноат ҳудудини арзон энергетика захираси билан таъминлаш лозим. Бунинг учун Кентов шаҳридаги “Жылу” иссиқлик маркази қайта ташкил этилиб, газ билан таъминлаш инфратузилмасини юритиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳокими минтақа иқтисодиётининг асосий драйвери – қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам тўхталиб ўтди. Қишлоқ аҳлини иш билан таъминлаб, ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратиш лозим, – деди у.

Бугунги кунда вилоятда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 6,7 млн. гектар ер мавжуд, шундан 5,6 млн. гектар яйлов, 518 минг ер участкаси ҳамда 425 минг гектар суғормали ер бор. Соҳанинг жадал ривожланишини таъминлаш учун қўшимча 250 минг гектарни суғормали ер қаторига қўшиш керак. Сабаби, суғормали ердан тушадиган даромад 3-4 баравар ортиқ бўлади. Мазкур ерни айланмага жорий этиш орқали вилоятнинг 20 минг аҳолисини иш билан таъминлаш мумкин, – деди минтақа раҳбари.

Шунингдек, вилоят ҳокими озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Туркистон шаҳрига сув каналларини юритиб, керакли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни ривожлантириш орқали шаҳар атрофида “озиқ-овқат белбоғи”ни ташкил этиш зарурлигини айтиб ўтди.

2019-04-09, 12:20 217
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.