26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ДАВЛАТ РАҲБАРИ ҚАСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВНИНГ ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИГА МУРОЖААТИ

Қадрли ватандошлар!

Бугун элимизга ва ҳар биримизга дахлдор ўта муҳим Мурожаат билан сизларга юзланаяпман.

Мамлакатимизнинг Конституциясига мувофиқ Қозоғистон Республикаси Президентининг навбатдан ташқари сайловини 2019 йилнинг 9 июнида ўтказиш ҳақида қарор қабул қилдим.

Мен ушбу масъулиятли қарор бўйича Элбошимиз Нурсултан Абишули Назарбаев билан ақллашдим.

Парламент қўш палатаси спикерлари, Бош вазир билан маслаҳатлашдим.

Конституциявий Кенгашнинг розилигини олдим.

Парламентдаги партия етакчилари билан учрашдим.

Навбатдан ташқари сайлов ҳақида қарор қабул қилиш – ўта муҳим ва зарур қадам.

Биз Элбошимиз туфайли мустақил, қудратли мамлакат барпо этдик. Қозоғистон халқаро тизимда ўзининг муносиб ўрнини топди. Бизни таъсирли ва нуфузли давлат сифатида бутун олам тан олди.

Ҳозирги кунда тарихий даврни бошдан кечиряпмиз.

Олий ҳокимият қонуний ва тинч йўл билан алмашди. Бутунжаҳон ҳамжамияти бу воқеани тушуниш ва ҳурмат билан қабул қилди.

Давлат раҳбари сифатида мен ўзимнинг бурчим ва жавобгарлигимни чуқур ҳис этаман.

Президент лавозимига киришгандан бери минтақаларни оралаб юрибман. Халқнинг кайфиятини яхши биламан. Зиёлилар, меҳнат жамоалари, бизнес вакиллари, сармоядорлар, халқаро шахслар билан учрашдим.

Биз Элбошининг сара йўлидан борамиз. Халқимиз – якдил. Мустақиллигимизнинг энг олий қадрияти сифатида давлатимизнинг пойдевори мустаҳкам. Олдинда турган Президент сайлови ана шуни исботлаши даркор. 

Бунинг учун мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий муросани таъминлаб, олға ҳаракат қилиш, ижтимоий-иқтисодий мақсад-вазифаларни кўнгилдагидек амалга ошириш учун бизга аниқлик керак. Бунинг устига оламдаги аҳвол ўзгарувчан бўлиб турибди. Бу Ватанимизнинг хавфсизлигига таҳдид туғдириши мумкин.

Ички ва ташқи сиёсатдаги узвийлик ҳамда барқарорликни сақлаган ҳолда Элбоши таклиф этган ижтимоий дастурларни кўнгилдагидай муваффақиятли ва самарали адо этишимиз лозим.

Ана шунинг учун мазкур муҳим қарорни қабулладим.

Бундай қарор фақат халқнинг бевосита хоҳиши билан сайловда қабул қилиниши керак.

Қозоғистон – демократик давлат. Президент халқ ихтиёри билан сайланади.

Мен, Давлат раҳбари сифатида, сайловнинг соф, очиқ ва одилона ўтишига кафолат бераман! Бу – менинг қатъий тамойилим!

Олдимизда улуғвор вазифалар турибди. Мен халқимизга, яъни сизларга ишонаман.

Азиз ватандошлар!

«Олтовлон ола бўлса, оғзидагини олдирар, тўртовлон тугал бўлса, унмаганни ундирар», дейди доно халқимиз.

Барчангизни олдиндаги сайловга имкон қадар масъулият билан ёндашишга чақираман. 

Элимизнинг келажаги, ҳар бир оила ва ҳар бир фуқаронинг тақдири сизнинг қарорингизга бевосита боғлиқ!

, 2019-04-10, 18:43 58
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.