26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ал-Бухорий – учинчи бор жаҳон чемпиони!

Манкент қишлоғидан етишиб чиққан яккакураш бўйича 2 карра жаҳон чемпиони, 1 марта Европа чемпиони, 16 карра Қозоғистон чемпиони, ўнлаб халқаро мусобақалар ғолиби, VII ДАН қора белбоғ соҳиби, халқаро даражадаги спорт устаси Ал-Бухорий Ирисматов 2018 йилда Ватан олдидаги бурчини аъло даражада бажариб келди.

Ҳарбий хизматдан қайтган тажрибали спортчи Сайрам тумани ҳокимининг ўринбосари Мадияр Ўразалиев, Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, туман маслаҳати депутати Абдуқаҳҳор Ҳасановлар қабулида бўлиб, Бангкок шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш олдидан оқ фотиҳа олган эди.

Тайландда омади чопган Ал-Бухорий яна бир бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек, тўртта медалга эгалик қилди. К-I (қоидасиз жанг) туридан олтин медаль, тай боксидан кумуш медаль, кикбоксинг ва таэквондодан эса бронза медални қўлга киритди. Дунёнинг 76 давлатидан қатнашган спортчиларнинг барчаси мусобақага қизғин тайёргарлик кўриб, юксак марраларни кўзлаб келгани сир эмас. Ал-Бухорийнинг иродаси, маҳорати, ғалабага чанқоқлиги олис мамлакатда Қозоғистон байроғининг юксакларда ҳилпирашига сабаб бўлди. 

– Албатта, Бангкокда эришилган ғалабалар замирида заҳматли меҳнат мужассам. Бунинг учун мени доимо қўллаб-қувватлаб турган ота-онамга миннатдорчилигим чексиз. Шунингдек, М. Ўразалиев, И. Ҳошимжонов, А. Ҳасанов, Н. Ирисалиев, 

Б. Зиётоев, А. Маҳаммадов, Б. Эгамбердиевларга алоҳида раҳматимни айтаман. Қозоғистонда 2019 йил – Ёшлар йили, деб эълон қилиниши иқтидорли, қобилиятли ёшларга кенг имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Улардан тўғри фойдаланаётган йигит-қизларнинг юксак марраларни забт этишига ишончим комил, – деди биз билан суҳбатда Ал-Бухорий.

Учинчи бор жаҳон чемпиони бўлган Манкент қишлоғининг мард ўғлони Ал-Бухорий Ирисматовнинг халқаро аренада Қозоғистон байроғини юксаклардан ҳилпиратаверишига тилакдошмиз.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2019-04-11, 11:57 942
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.