26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Яна бир ётоқхона

Шимкентда талабалар ётоқхонасида жойлар танқислиги муаммоси ҳал этиляпти. 2020 йилга бориб у кун тартибидан олинади. 

Шимкент шаҳар ҳокими Ғ. Абдирахимов ЖҚПУ  ётоқхонасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Шаҳар раҳбарининг айтишича, мазкур университетда сифатли таълим олиш учун барча шароитлар яратилган. Мазкур илм даргоҳининг нуфузи ортиб, хорижлик талабалар кун сайин ўсиб бораётгани ётоқхоналарни кўпайтиришни тақозо этиши аниқ. Айни дамда университетда 5000 нафардан зиёд талаба билим олмоқда. Куни кеча эса бўлғуси мутахассисларга янги ётоқхона фойдаланишга топширилди. Замонавий лойиҳа 350 кишига мўлжалланган бўлиб, талабалар учун қулай тартибда жиҳозланган.

Шаҳардагиг 48та таълим даргоҳида 123 мингдан зиёд талаба таълим оляпти. Олий ўқув юртлари қошидаги 39та ётоқхонада 7600 талаба яшаяпти. 8000 талаба ётоқхонага муҳтож. “Туран” кичик туманида ётоқхона қурилиши кўп муаммоларни ҳал этади. Бунинг учун 8 ер гектар ажратилди, “Шимкент” ИТК сармояси ҳисобига 5 минг ўринли ётоқхоналар қуриш режаланган. Бундан ташқари, “Финансовый центр” ҲЖ билан шартнома асосида 200 ва 350 ўринли ётоқхоналар қурилиши ҳам бошлаб юборилди. Жанубий Қозоғистон фармация академияси тасарруфидаги бино 450 ўринли ётоқхона сифатида таъмирланади.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-04-11, 12:03 23
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.