26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
11 ёшли қаҳрамон

Туркистон вилояти Жетисай шаҳрида истиқомат қилувчи 11 яшар Бекназар Мейрамбек хусусий уй-жойларга мўлжалланган канализация қудуғига тушиб кетган 2 ёшли Бақитбек Сабиржанни ўлимдан қутқарди. Буни фавқулодда вазиятлар департаментининг бошлиғи Нурғали Жунисов маълум қилди.

– 2019 йил 2 апрель куни соат тахминан 19.40лар чамасида А. Қалибеков кўчасида ўйнаб юрган болалар 57-сонли уйнинг ташқарисида жойлашган канализация қудуғига жажжи болакайнинг қулаб кетганини кўришган. Орқасидан югуриб келган болаларга қудуқ ичидаги болакай кўринмаган. Шу пайт 2008 йили туғилган 5-синф ўқувчиси Бекназар Мейрамбек ҳеч иккиланмасдан қудуқ ичига тушади. Бўйнигача лойқа сувга ботсада болакайни топиб, чуқурдан олиб чиқади. Сўнг С. Бақитбек дарҳол шифохонага етказилди ва ҳозир унинг аҳволи бир маромда, керакли муолажаларни қабулламоқда, – деди департамент бошлиғи. 

Жасорати билан болакай умрини хатардан сақлаган 11 ёшли Бекназар Мейрамбек Жетисай шаҳридаги 2-сонли Шўқан Уалиханов номидаги мактаб ўқувчиси. Ёш қаҳрамон матбуот анжуманида фавқулодда вазиятлар департаментининг махсус ёрлиғи ва совғалар билан мукофотланди. 

Майсара САФАРОВА, 2019-04-11, 12:05 179
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.