26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Болалар кулгусини асрай олган давлат яшнайверади

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида  дунё бўйлаб болалар кулгуси янгради. Бу –  фарахбахш дамлар, гўзал туйғулар, қувончдан порлаган нигоҳлар уйғунлашган кун бўлди. Шимкент шаҳри, Енбекши туманининг Жулдиз ҳамда Қоратепа даҳаларида жойлашган мактабларнинг 60 нафар ўқувчисига ҳомийлар томонидан байрам тадбири уюштирилди.

Тадбир ҳомийлари – Енбекши туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳир Нишон­боев ҳамда тадбиркорлар Байкен Ашир­баев, Ҳасан Шоҳайдаровларнинг  ташаббусини қўллаб-қувватлаган  Қоратепа даҳаси аҳоли билан ишлаш бўлими бошлиғи Самат Жунусбаев, ша­ҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси То­ҳир Ҳакимбеков, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасининг хотин-қизлар қўмитаси раисаси Зуҳра Илёсова ҳамда овул бийлари  “Дилбар” қаҳвахонасида ёзилган дастурхонга болаларни таклиф этиб, самимий тилакларини изҳор қилишди.

Байрамнинг янада жозибадор ўтишида вилоят ўзбек драма театри актёрларининг концерт дастури айни муддао бўлди. Эртак қаҳрамонлари билан бирга қизиқарли ўйинларда қатнашиб, хонандалар А. Эргашев, Ш. Ходиматов, М. Забборхонов, Ф. Зо­киржоновларнинг шўх қўшиқларига рақсга тушган болажонларнинг беғубор кулгуси барчага хушкайфият бахш этди.

Тадбир сўнггида сахий тадбиркорларнинг совғ­а­ларини олган ўғил-қизлар ҳамда мактаб ижтимоий педагоглари ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб, эсдалик суратларга тушишди.

 

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-06-08, 10:04 170
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.