26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимолга отланишди

Туркистон вилоятидан 70га яқин киши шимолий минтақаларга йўл олди. 

Мақсад – ишчи кучи тақчил минтақаларга кўчиб бориш. Туркистонликлар орасида шимолий минтақаларда муқим яшаб, меҳнат қилишга қарор қилганлар ҳам етарли. Шимолга кўчишни қўлловчи давлат дастури йўлга қўйилган 3 йил мобайнида минтақадан 700дан зиёд оила кўчиб борган. Бултурнинг ўзида 500га яқин оила ишчи кучи етишмайдиган минтақаларга бориб жойлашди. Кўчувчиларга давлат томонидан қўллов зўр. Туркистон вилоят иш билан таъминлаш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Турар Қудайбергеновнинг маълумотига кўра, дастур иштирокчиларига уй-жой ижараси ва коммунал хизматларга ҳақ тўлаш харажатлари ҳам тўланади. Шунингдек, оиланинг ҳар аъзосига бир сафарлик ОҲКнинг 35 баравари миқдорида моддий ёрдам берилади. Мутахассисларнинг айтишича, ҳозирги кунда  шимолий минтақаларда 3 мингдан зиёд бўш иш ўринлари бор. Кўчувчилар сонининг йилдан-йилга кўпаяётгани шимолда уй-жой қурилишига ҳам таъсир кўрсатмоқда. 

Айтганча, йил сўнгига қадар вилоятдан ишчи кучи етишмаётган минтақаларга 1500дан зиёд аъзога эга 400 оиланинг кўчиши тахмин қилинмоқда. Ҳозирги кунда соҳа мутасаддилари шимолга кўчиш юзасидан қишлоқ округларида тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-04-11, 12:16 830
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.