26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бош вазир ўринбосари – Туркистонда

ҚР Президентининг топшириғи бўйича ҚР Бош вазирининг ўринбосари Гулшара Абдиқалиқова бошчилигидаги делегация иш сафари билан Туркистон вилоятига келди.

Элбоши “Nur Otan” партиясининг навбатдаги XVIII съездида топширилган янги ижтимоий чораларнинг бажарилишини тушунтириш мақсадида минтақа фуқаролари билан учрашувлар ўтказди.

Г. Абдиқалиқова даставвал кўпболали ва кам таъминланган оилалар, ногиронлар, вилоят аҳли билан учрашди. Тадбир сўнгида Таълим ва фан вазири К. Н. Шамшитдинова Кентов шаҳрига ва Ўрдабоши туманига, Соғликни сақлаш вазири ўринбосари Л. М. Ақтаева Туркистон, Кентов шаҳарларига ва инфратузилмавий тараққиёт вазирилиги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ишлари қўмитасининг раиси М. Ж. Жайимбетов Туркистон шаҳрига келишди.

Бош вазининг ўринбосари “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонасини ва Култўбе шаҳарчасини оралади. Шунингдек, вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида ва музей-қўриқхона майдонида ЮНЕСКО вакиллари билан қайта тиклаш ишларини муҳокама қилди.

Сўнг, Г. Абдиқалиқова шаҳар бандлик марказининг фаолияти билан танишиб, кам таъминланган оилаларга ташриф буюрди. Туркистон вилоят ҳокимлиги биносида фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилди.

Г. Абдиқалиқова бошлаган делегация “Кентов трансформатор заводи” ҲЖнинг иш фаолияти билан ҳам танишди. 

Шунингдек, ҚР Бош вазир ўринбосари шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида шаҳар ва туман ҳокимлари, саноат корхоналари, бизнес вакиллари, касаба уюшмаларининг раҳбарлари билан учрашув ўтказди. 

Сафар давомида Бош вазир ўринбосарига минтақа раҳбари Ў. Шўкеев ҳамроҳлик қилди.

Майсара САФАРОВА, 2019-04-11, 12:18 224
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.