26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Олдинда аёзли кунлар

Далаларда иш қайнамоқда. Бободеҳқон далаю боғларда жавлон уриб, меҳнат қилмоқда. Кўчат экилди, уруғлар униб чиқмоқда, уларни турли касалликлардан, табиатнинг кутилмаган мўъжизаларидан ҳимоя қилиб, мўл-кўл ҳосил режасини тузаётган соҳибкорлар учун синов палласи олдинда. Чунки, картошка даласи дастлабки чопиқдан ўтди, янги экилган бедалар серёғин кунлардан сўнг бир текис униб чиқди, бироқ ҳали чинбарг чиқариб улгурмади...

Вилоят ҳудудида яна бир неча кун ёмғир ёғиши, 16-17 апрель кунлари эса қорга айланиши эҳтимол. Бу пайтда ҳарорат 0 даражагача тушади, сўнг минусга қараб кетади. Ҳаво ҳароратининг бирдан совиши – 2-3 даражали аёз ҳатто энг жанубий туманларни ҳам четлаб ўтмаслиги мумкин.

– Биз Шимкентда ҳам 2 даражагача совуқ бўлишини тахмин қилмоқдамиз, – дейди Туркистон вилояти бўйича “Казгидромет” РДК вакили А. Қадирбаева. – Жанубий туманлар аҳолиси ҳаво ҳарорати булутли кунлар туфайли сал юмшашидан умидвор бўлишлари мумкин. Туркистон, Сўзоқ туманлари ва тоғли ҳудудларда симоб устуни – 7 даражагача пасайиш эҳтимоли мавжуд.

Бу кунларда совуқ ҳарорат билан бирга шамолнинг кучайиши кутилмоқда. 15-16 апрелда унинг тезлиги секундига 15-20 метрга, 17 апрелда эса секундига 23-28 метрга етиши эҳтимол.

Табиат инжиқликларидан мевали дарахтларнинг бўлғуси ҳосилини ҳимоя қилиш, униб чиқаётган уруғ ва кўчатларни сақлаб қолиш учун олдиндан эгатларни полиэтилен плёнкалар билан ёпиш, боғу роғларда хас-хашак тўплаб, аёзли кунларда уларни тутатиш даркорлигини таъкидлашмоқда мутахассислар.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-04-12, 20:51 132
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.