26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Соҳибқироннинг 683 йиллиги муносиб нишонланди

Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида ўтган Соҳибқирон Амир Темурнинг 683 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда Ўзбекистон Парламенти аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан бир қаторда Туркистон вилояти делегацияси ҳам иштирок этди. Жумладан, “Жанубий Қозоғистон» вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири 

А. Сотволдиев, Жамбил вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Б. Мўминов, Туркистон вилоят маслаҳати депутати Д. Абиш, “Ижодкор” адабий бирлашмаси раиси А. Пратовлар ушбу шонли санага бағишлаб ўтказилган турли маданий тадбирлар, давра суҳбатлари, халқаро илмий конференцияларда қатнашдилар. 

– Амир Темур даври тарихига бутун дунёда, хусусан Европа мамлакатларида ҳам қизиқиш юқори бўлиб келган, – деди анжуманни очган Халқаро Амир Темур хайрия жамғармаси раиси Хуршид Файзиев. – У ҳақда сўз кетганда, биринчи навбатда Францияда самарали илмий ишлар олиб бораётган Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш Ҳамжамияти фаолияти алоҳида тилга олинади. Албатта, бундай тадбирлар мамлакатимиз илмий-маърифий ҳаётида ўзига хос воқеа бўлиши билан бирга, Ўзбекистон ва Франция давлатлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларининг ривожига ҳам хизмат қилиши шубҳасиз.

Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен де Вильмор хоним сўзга чиқиб, Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни ва Ўрта Осиё халқлари учун қолдирган буюк мероси ҳақида сўзлаб, унинг номини Европа мамлакатларида танитиш борасида Францияда олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Сўнг Ўзбекистон Миллий гвардияси қошида ташкил этилган ҳарбий оркестр аъзолари ижросида куй ва қўшиқлар янгради, жангчиларнинг жанговар машқлари тадбир қатнашчиларининг олқишларига сазовор бўлди. Тадбир иштирокчилари Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди. Иштирокчилар қаторида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбарияти ва ходимлари, шунингдек, миллий маданий марказлар раҳбарлари ва аъзолари ҳам Амир Темур бобомиз руҳига ҳурмат бажо айлаб, ҳайкал пойига гуллар қўйишди.

Расмий қисмдан сўнг Темурийлар тарихи давлат музейида “Амир Темур ва Темурийлар давлатида халқ дипломатиясининг роли” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда ЎзРФА Темурийлар тарихи давлат музейи томонидан ташкил этилган тадбирда вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, чет эл ваколатхоналари ходимлари, олимлар, ижодкорлар, ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Қўмита раиси Рустам Қурбонов анжуман қатнашчиларини қизғин қутлаб, Амир Темур нафақат ўз давридаги энг қудратли давлат асосчиси, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси, балки ўз вақтида Осиё ва Европа қитъаларида рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, дунё тамаддуни ривожига мислсиз ҳисса қўшган буюк бунёдкор бўлганини таъкидлади. Чунончи, қадимий Буюк Ипак йўлида жойлашган мамлакат асрлар давомида хорижий мамлакатлар билан савдо-сотиқ, маданий ва сиёсий муносабатларни шакллантириб, ўзаро дипломатик алоқаларни тиклаган. Бу жараён, айниқса Буюк давлат арбоби, Соҳибқирон Амир Темур даврида ривож топган халқлар ва миллатлараро дўстона алоқаларнинг ривожланишига сабаб бўлган юртимизда халқлар дўстлиги намунаси сифатида халқ дипломатияси хусусиятларини намоён этган.

– Асрлар давомида елкама-елка яшаб келаётган қўшниларимиз билан янгича асосда йўлга қўйилган бирордарлик алоқалари барчани бирдай мамнун қилмоқда, – деди нотиқ. – Айниқса, қардош Қозоғистон Республикасида 2018 йилнинг Ўзбекистон йили деб эълон қилиниши катта оламшумул воқеа бўлди. Бугун бу икки қардош халқ бир-бирига қучоқ очиб, яхши қўшничилик ва дўстлик анъаналарини изчил давом эттирмоқда.

Тадбирда Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов, Темурийлар тарихи давлат музейи директори Хуршид Файзиев, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг профессори Раҳмон Фармонов, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбари Бахтиёр Каримов ва бошқалар сўзга чиқиб, А. Темурнинг дунё тамаддуни ва илм-фан, маданияти равнақига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилганини айтиб, Амир Темур дипломатиясининг айрим лавҳалари, унинг жаҳон тарихида тутган ўрни, миллий давлатчиликка, таълим, маданият, давлат ривожига улуш қўшган буюк шахс сифатидаги ўрни ҳақида гапирдилар.

И. Ҳошимжонов Соҳибқирон билан боғлиқ қадамжоларнинг, чунончи, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси, ҳозирги Ўрдабоши туманининг маркази Темурланг қишлоғи, Темурнинг қадами етган Сайрамдаги Сонсиз боблар диёри Туркистон вилоятининг темурийлар тарихида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Тадбир доирасида Ўзбек Миллий академик драма театрининг таниқли артистлари Ёқуб Аҳмедов, Теша Мўминов, Саида Раметовалар ижросида Амир Темуринг ҳаёти ва фаолиятига доир монологлар ижро этилди, сайрамлик актёр Абубакир Хонхўжаев ролга кириб, Соҳибқирон сиймосини гавдалантирди. Тадбир иштирокчилари иқтидорли санъаткор билан суратга тушишди. 

Давра суҳбати якунида Амир Темур меросини ўрганиш, тинч ва фаровон ҳаётни асраш, хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш, чет элдаги ҳамюртлар билан яқин ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга доир амалий таклифлар билдирилди.

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2019-04-12, 20:53 128
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.