26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон “Маънавий янгиланиш” дастурида пешқадам

ҚР Тўнғич Президенти Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи чоп этилганига 2 йил тўлди. Бу мақола жамиятни тўлқинлантириб, эл маънавиятига ижобий таъсир кўрсатди. Шу давр мобайнида Туркистон вилоятида ҳам мазкур дастур доирасида миллий қадриятларни улуғловчи, муҳим ишлар, лойиҳалар амалга оширилди.

Бугун ҳам Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеевнинг раҳнамолигида Элбошининг “Маънавий янгиланиш” дастури ҳамда “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласи доирасида минтақада лойиҳалар пухталаниб, тегишли режалар тузилган. Туркистонни маънавий ҳамда маданий марказга айлантириш йўналишидаги ишларнинг концепцияси ишлаб чиқилди. Шунга биноан, Х.А. Яссавий мақбараси қошида маънавий-маданий ҳамда сайёҳлик иншоотлари қурилиб, туристлар сонинг кўпайиши кутилмоқда. Қурилиш ЮНЕСКО рухсат берган ҳудудларда юритилади. 

Шунингдек, бу ерда жаҳонда тенги йўқ, юқори сифатли миллий ҳунармандчилик буюмлар технологиясини ўргатадиган йирик ҳунармандчилик марказини қуриш ҳам режаланмоқда.

Бу давр мобайнида вилоятда кўпгина тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, “Ажарлы үй – ырысты” лойиҳаси доирасида туман, шаҳарларда ёшлар ёрдамга муҳтож 786 оиланинг ҳовлиларини тозалаб, қишлоқ тозалигига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Туман, шаҳарларда “Тал куні” акцияси ўтказилиб, 50 мингга яқин дарахт ўтқазилди. Вилоятдаги муқаддас қадамжолар, сайёҳлик аҳамиятига эга ёдгорликларга олиб борадиган 21 йўналишдаги туристик йўллар очилди. “Туркистон – Туркий оламнинг маънавий пойтахти” лойиҳаси доирасида 40дан зиёд маданий тадбирлар ўтказилди. “Туғилган ер” лойиҳаси бўйича 97 та иншоот ишга туширилди. Вилоятда, шунингдек, “Олтин уям”, Қазиғуртда “Наврўз – Қазиғуртдан бошланади”, Тулкибош туманида “Лола” фестиваллари уюштирилди. Уч жузнинг боши қўшилган Ўрдабоши тоғида “Туғилган ерга таъзим – Ўрдабошига қайтиш”, Тўлебий туманида рассомларнинг “Қасқасу” халқаро танлови, Жетисай шаҳрида ўтган “Қауын fest”, Чордара туманидаги “Safari Shardara” фестиваллари ҳам шу дастур доирасида амалга оширилган.

Шунингдек, “Қозоғистоннинг муқаддас жойлари географияси” махсус лойиҳаси бўйича Туркистон вилоятидан 24та иншоот республика рўйхатига киритилди. 60дан зиёд тарихий-маданий ёдгорликлар вилоят миқёсидаги зиёратгоҳлар рўйхатида. 

ЮНЕСКОнинг “Буюк Ипак йўли ёдгорликлари” номинацияси бўйича жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ўрта асрнинг 8та ёдгорлиги ҳақида илк бор ҳужжатли фильм суратга олинди.

Вилоятда оқин-ёзувчиларнинг ижод намуналари жамланган 10та китоб чоп этилди. “Янги гуманитар билим 100 янги дарслик” махсус лойиҳаси бўйича давлат тилига таржима қилинган 18та дарсликнинг тақдимоти ўтказилди. 2017 йили “Қозоғистоннинг 100 янги номи” махсус лойиҳаси асосида учрашувлар ташкил этилди.

“Маънавий янгиланиш” дастури доирасидаги тадбирларни туркий давлатлар орасида тарғиб қилиш мақсадида “TURKISTAN MEDIA” халқаро маркази очилиб, фаолият юритмоқда.

Мазкур дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда. Янги даврни бошлаган Туркистон вилояти келгусида ҳам талай ташаббусларни амалга ошираверади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-04-12, 20:57 629
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.