26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Электр қуввати тарифлари ҳақида

Оиламиз уч кишидан иборат. Бироқ электр қуввати учун уч хил тариф билан ҳақ тўлаймиз. Қизиғи шундаки, электр қувватини кўп истеъмол қилмасакда ҳар ойнинг сўнгида салмоқли нарх чиқади. Бунинг сабаби нимада? Мутасадди раҳбарлардан шунга жавоб олиб берсангиз.

Ғ. Қирғизбоев, меҳнат фахрийси.

Шимкент шаҳри.

Мазкур савол юзасидан шаҳримиздаги “Энергопоток” МЧБ бош директори Рустам Ахметовга савол йўллаб, ундан қуйидагича жавоб олдик:

– Электр қувватини тежаш мақсадида ҚРда электр қувватига табақалаштирилган нархлар тизими белгиланган. ҚР Табиий монополияни созлаш агентлиги ЖҚВ департаменти директорининг 2009 йил 15 июлдаги 102-НК сонли буйруғи, вилоят ҳокимлигининг розилиги билан истеъмолчи хонадондаги ҳар бир кишига белгиланган электр энергияси меъёридан ортиқ ишлатилса, унинг нархи ошаверади. “Энергопоток” МЧБ ўзининг тарифини ваколатли муассаса – Табиий монополияни созлаш ва рақобатни муҳофаза қилиш қўмитасининг вилоят департаменти билан келишган.

 Жорий йил бошидан электр энергиясининг 1 кВт/соати учун қайд этилган тариф электр плитасидан фойдаланмайдиган жисмоний шахслар учун ҳар кВт/соатга 1-босқичда – 13, 49 тенге, 2-босқичда – 17,58 тенге, 3-босқичда – 21, 97 тенге деб белгиланган. Ҳар бир босқичда рўйхатда турган ҳар бир фуқарога 70 кВт/соат ажратилади.

Демак, истеъмолчи мисолида олиб қарайдиган бўлсак, бир оилада уч киши рўйхатда бор. Бир ой мобайнида уларга 210 кВт/соат 13,49 тенгедан берилади. Ўзингиз хулоса қилаверинг оилангизда қанча киши рўйхатда турса, уларнинг ҳаммасига 70кВт/соати 13,49 тенгедан берилади.

Агар фойдаланилаётган электр қуввати 210кВт/соатдан ортиб кетса 17, 58 тенгедан ҳақ тўланади.

Истеъмолчиларнинг 2-гуруҳи эса электр плиталаридан фойдаланишади. Улар биринчи босқич бўйича 12,06 тенгедан ҳақ тўлашади – у ерда ҳам меъёр юқоридагидек – бир одамга 70 кВт/соат.

Қолган босқичларидаги тарифлар юқоридагидек. Икки йил аввал тунги ва кундузги тариф олиб ташланганлиги боис истеъмолчиларимиз, электр қуввати учун шу тартибда ҳақ тўлашади. “Энергопоток” МЧБ жорий йил 1 апрелдан кам таъминланган, кўп болали оилаларга электр таъминотига қайта уланиш хизматининг бепул эканлигини маълум қилади. Ушбу имтиёз истеъмолчининг корхона бош директори номига ёзилган аризасидан сўнг берилади. Демак, кўп болали ва кам таъминланган оила фойдаланган электр қуввати учун ўз вақтида ҳақ тўламаса-ю электр қуввати узиб қўйилса, истеъмолчи корхона олдидаги қарзларини тўлагач, корхона ходимлари абонентни электр тармоғига бепул улаб беришади.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-04-15, 19:53 967
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.