26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
... қувончи дарёдек тошди

Жорий йил 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида анъанага кўра, турли хайрия тад­бирлари уюштирилди. Зеро, болаларнинг чеҳ­­­­­­­­­расида табассум кўрганимизда, уларнинг қу­вончи ва шодлигига гувоҳ бўлганимизда дилла­римиз яйрайди, чор-атроф гўзаллашиб, осмон мусаффолашади. 

Шундай тадбирлардан бири Сайрам даҳасидаги “Сарвар” тўйхонасида уюштирилди. “Болалар – бизнинг келажагимиз” мавзусидаги мазкур хайрия тадбири Шимкент шаҳрининг Қаратау тумани ҳокимлиги ва туман ўзбек маданият бирлашмаси ташаббуси билан ўтди. 

Тадбирда сўз олган Қаратау тумани ҳокими Ға­бит Мауленқулов, меҳнат фахрийси Қувонч Абдураҳмонов, Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси, вилоят ўзбек драма театри директори Икром Ҳошимжонов, тадбиркор Тамара Ботирхоновалар болаларни табриклашиб, эзгу ниятларини изҳор этишди.

– Бугунги тадбирга аҳоли манзилидаги барча таълим муссасаларининг кам таъминланган ҳамда кўп болали оила фарзандлари, жами 565 нафар болалар жалб этилди, – дейди Қаратау тумани ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ф. Нурметов. – Фурсатдан фойдаланиб, ташаббусимизни қўл­­лаб-қувватлаган барча ҳомийларга ўз миннат­дорчилигимизни билдирамиз!

Тадбирда вилоят ўзбек драма театри артистлари, “Сайрам” коллежи, 12-сонли ихти­сослаштирилган спорт мактаби, “Гул Астана”, “Жамолой она”, “Назира она” болалар боғчалари ҳамда даҳадаги умумтаълим мактабларининг бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирокида концерт намойиш этилди. 

Болалар тўкин дастурхон атрофида мириқиб дам олиб, куй-қўшиқлар, турли саҳна кўринишларидан бир олам завқ олишди. Мана шундай ажойиб тадбирни уюштиришга саховатли тадбиркорлар Тўйчивой Холметов, Сайдазимхон Эралиев, Ҳавазмат Тўламетовлар беғараз ёрдам кўрсатишди.

 

Тасвирда: тадбирдан лавҳа.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-06-08, 10:06 646
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.