26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Иккинчи навбат ишга тушди

Туркистон вилоятидаги Чордара ГЭСида қайта қуриш бўйича режаланган тўртта сув агрегатининг иккинчиси фойдаланишга топширилди. ГЭСда технологик ускуна синови кўнгилдагидай тугатилиб, асосий қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди.

Ёдингизга солиб ўтсак, Чордара 

ГЭСини тубдан янгилаш дастури доирасида 2020 йил мартга қадар станциядаги тўртта сув агрегатининг барчасини алмаштириш режаланган. Лойиҳанинг ялпи қиймати 38 млрд. тенгени ташкил қилади. Маблағнинг 32 фоизи ўз маблағи, 68 фоизи насия ҳисобидан. Лойиҳа пудратчиси Andtitz Hidro GmbХ австро-герман компанияси.

Кўламдор қайта қуриш ГЭСнинг қувватини 26 фоизга яъни 100 МВтдан 126 МВтгача кўпайтириш имконини беради. Йил сайин қўшимча 57 млн. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Янги ускуна сув станциясининг хизмат вақтини 35-40 йилга қадар узайтириб, ГЭСдан фойдаланишга ишончни оширади ва авария хавфи даражасини камайтиради. “Самұрық-Энерго” ҲЖ мутахассисларининг айтишича, бу лойиҳа энергия танқислиги сезилаётган Туркистон вилоятини электр энергияси билан таъминлашда ҳамда минтақадаги сув захираларидан фойдаланиш устунликларини оширишда катта аҳамиятга эга.

Чордара ГЭСи 1967 йили ишга туширилган, белгиланган қуввати 100 МВт ҳамда агрегатларининг сони – 4та. Норматив бўйича хизмат вақти 25 йил бўлса, станциянинг технологик ускунасидан 50 йилдан зиёд вақт давомида фойдаланиб келинмоқда, янгилаш лойиҳаси бошлангунга қадар ускуналарнинг ейилиши деярли 100 фоизга етган. Сув станциясига ўрнатилган электр ускуналарининг бир қисмини ясаган заводлар ҳозирги кунда ишламайди ҳамда улар ишлаб чиқаришдан олиб ташланган. Улардан бундан кейин фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмай қолган .

Дастлабки иккита сув агрегатини фойдаланишга топшириш билан учинчи агрегат бўйича қурилиш ишлари қаторасига юритилмоқда. Бир вақтнинг ўзида тўртинчиси ҳам бузиб ташланади. Тасдиқланган жадвалга мувофиқ, бу пайтда бунгача ишга туширилганлари ишлаб туради. Шундай қилиб, режага мувофиқ тўртта сув агрегатининг ҳммасини ҳам янгилаш кўзда тутилган. 

“Самұрық-Энерго” ҲЖ – Қозоғистондаги энг йирик электр энергетика холдинги, акцияларининг 100 фоизи “Самұрық-Қазына МФЖ” ҲЖга тегишли. 2007 йили ташкил этилган. Фаолиятининг асосий йўналишлари электр ва исиқлиқ энергиясини ишлаб чиқариш, етказиш, тақсимлаш ҳамда сотиш, энергетик кўмир ишлаб чиқариш. Холдинг таркибига энергия ва кўмир ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, “Экибастұз ГРЭС-1” МЧБ, “Экибастуз-2 станцияси” ҲЖ, “Богатырь-Кўмир МЧБ, “Алмати электр станциялари” ҲЖ, “Ў. Д. Қантаев номидаги Мўйноқ сув электростанцияси” ҲЖ, “Чордара ГЭС” ҲЖ ва бошқалар киради.

С. ШАРИФБОЕВА. С. ИСАМАТОВ тасвири, 2019-04-15, 19:55 37
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.