26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўмирзақ Шўкеев: “Мамлакат маҳсулотларидан фойдаланиш лозим”

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев иш сафари билан Қазиғурт туманига борди.

У дастлаб “Қазиғурт” индустриявий минтақасидаги корхоналар ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари билан танишди. Сўнг яхна ичимликлар тайёрлайдиган “Көрік” МЧБда бўлди. Алкоголсиз табиий ширин ичимликлар корхонаси 2017 йилда фаолият бошлаган эди. Бугун бир кеча-кундузда 8 тонна ичимлик тайёрлайди. Бу ерда 21 киши доимий иш билан таъминланган.

Вилоят ҳокими Шарапхана қишлоқ округида помидор ва бодринг етиштираётган “Қазығұрт Нұры” иссиқхона фаолияти билан танишди. Бирлашма раиси Аманжўл Аширбаевнинг айтишича, ўтган йили 340 тонна ҳосил олган иссиқхона жорий йилда маҳсулот кўламини орттириб, 12 нафар кишини иш билан таъминлаган. Хўжалик фаолияти билан яқиндан танишган вилоят ҳокими иссиқхонага зарур ускуналарни мамлакат ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олиш кераклигини таъкидлади.

Минтақа раҳбари “Бирлик” ИЧШнинг 70 гектарли интенсив олма боғини оралади. Шунингдек, ҳоким туман раҳбарига ушбу боғ майдонини кенгайтиришда тадбиркорлар учун давлат қўллови ва ер масаласини вақтида ҳал қилишни топширди.

“Қайип ата” МЧБда бўлган вилоят ҳокими хорижга гўшт экспортлаш учун хўжаликни махсус рўйхатга киритиб, ёрдам кўрсатилишини айтди. Жанабазар овулида жойлашган ушбу мол бўрдоқилаш мажмуаси бугунги кунда 5 мингдан зиёд қорамолни семиртирмоқда. Мажмуада парваришланаётган қорамол гўшти экологик тоза ва сифатли бўлганлиги боис унга талаб юқори. Шунинг учун бирлашма нафақат гўшт етиштириш, балки уни хорижга чиқаришни ҳам йўлга қўйган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-04-15, 19:59 323
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.