26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев тор доирада учрашув ўтказди

Қозоғистон раҳбари 15 апрель куни Кўксаройда расмий кутиб олинди.  

Ушбу маросимдан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказдилар. 

Ш. Мирзиёев Қозоғистон раҳбарини Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, бу кейинги йилларда анча фаоллашган сиёсий мулоқотларнинг изчил давоми эканини таъкидлади.

– Қозоғистон Республикаси Президенти сифатида илк давлат ташрифингизни Ўзбекистонга амалга оширганингизни юқори баҳолаймиз. Буни мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қатъий интилиш ифодаси деб биламиз. Қозоғистон биз учун яқин қўшни, стратегик шерик. Ҳамкорлигимизнинг барча йўналишлари бўйича ижобий жўшқинликка эришилаётганидан мамнунмиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга таклиф учун Ш. Мирзиёвга миннатдорлик билдириб, музокаралар самарали ўтишига ишонишини қайд этди.

– Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик сифати ва амалий мазмуни ҳақидаги гапларингизга тўла қўшиламан. Сиз, ҳурматли Шавкат Миромонович ва Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаев давлатлараро муносабатларни юқори босқичга олиб чиқдингиз. Бу суръатни сақлаб қолишни ўзимнинг асосий вазифам, деб биламан. Қозоғистонда қардош Ўзбекистон билан алоқаларга талаб жуда катта, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо, транспорт, саноат кооперацияси, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Қозоғистон ва Ўзбекистон БМТ, ШҲТ, МДҲ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси каби халқаро тузилмалар доирасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Қозоғистон Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ шафелигида ташкил этилган Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосидаги Траст фонди фаолиятини қўллаб-қувватлади.  

Минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга кўмаклашиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.  

, 2019-04-15, 20:04 59
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.