26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қ. Тўқаев ва Ш. Мирзиёевнинг самарали музокаралари

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар. Унда икки мамлакат вазирликлари ва йирик компаниялари раҳбарларидан иборат делегациялар аъзолари иштирок этди. 

Қозоғистон ва Ўзбекистон муносабатлари яхши қўшничилик, мустаҳкам дўстлик ва қардошлик ришталарига асосланган. Икки томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда фаол ривожланмоқда. 

Томонлар 2018-2019 йилларга мўлжалланган Қозоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик стратегиясининг изчил амалга оширилиши мамлакатлар стратегик мақсадларининг муштараклигига асосланган ўзаро манфаатли ва самарали иқтисодий шерикликни кенгайтиришга хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Кейинги икки йилда ушбу соҳадаги алоқалар янги босқичга кўтарилди. Минтақалар ва ишбилармонлар ўртасидаги ришталар мустаҳкамланди. Натижада савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. 2018 йил бу борада жадал юксалиш даври бўлди. Товар айирбошлаш ҳажми қарийб 50 фоизга ўсиб, 3 миллиард доллардан ошди. 

Томонлар, аввал келишилганидек, яқин йилларда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказишга интилишини тасдиқлади. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссияга савдо алоқалари номенклатурасини кенгайтириш, иқтисодий ҳамкорликнинг янги узоқ муддатли шаклларини топиш ва ривожлантириш вазифаси қўйилди.   

Бу ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга, савдо, инвестициялар, логистика соҳаларида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, интеграциялашган саноат технопарклари, илмий-инновацион кластерлар ва эркин иқтисодий минтақалар ташкил этишга хизмат қилади.

Томонлар 2018 йил ноябрь ойида Шимкент шаҳрида ўтган биринчи Қозоғистон-Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ҳамда 2019 йил мартда Тошкент шаҳрида ўтган Марказий Осиё мамлакатларининг биринчи минтақавий иқтисодий форуми якунларини ижобий баҳолашди.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш, шунингдек, ўтказиш бекатларининг самарали фаолиятини таъминлаш жараёни муваффақиятли давом этаётгани, бу икки мамлакат чегарадош ҳудудлари аҳолисининг турмуш шароитларини салмоқли даражада яхшилаш, трансчегаравий иқтисодий алоқалар ва гуманитар алмашинувларни жонлантириш, фуқароларнинг ўзаро ташрифларини фаоллаштиришга хизмат қилганини мамнуният билан таъкидладилар.

Музокараларда транспорт, логистика, саноат кооперацияси соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Транспорт коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мамлакатларнинг экспорт салоҳияти ва транзит имкониятларини кенгайтириши қайд этилди. 

Туризм, маданият, фан ва таълим йўналишларидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ўтган йили Қозоғистонда Ўзбекистон йили кенг миқёсда ўтказилгани, унинг доирасидаги тадбирлар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамлангани айтилди. Мазкур улкан маданий воқеанинг мантиқий давоми сифатида бу йил Ўзбекистонда Қозоғистон йили бўлади ва у Қозоғистон Президентининг ушбу давлат ташрифи доирасида очилади.

, 2019-04-15, 20:06 178
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.