26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?

Кўксаройда Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Марказий Осиё савдо-иқтисодий халқаро марказини ташкил этиш масаласи бўйича идоралараро англашув меморандумини;

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бейбит Атамқулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Жасур Акромов Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумни;

Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисида идоралараро битимни; 

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш вазири Бердибек Сапарбаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кутбиев меҳнаткаш мигрантларнинг меҳнат фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битимни;

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бейбит Атамқулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимни; 

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг қўшма баёнотини имзоладилар. 

***

Шу куни Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросими ўтиб, санъат усталарининг концертига уланиб кетди.

Алишер Сотволдиев. Тошкент., 2019-04-15, 20:08 793
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.