26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қ. Тўқаев: «Ҳукуматларимиз 2020 йилда ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказишни мақсад қилган»

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАга Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида эришилган натижалар, ҳамкорликни ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболлари хусусида интервью берди. 

Унинг сўзларига кўра, мустақилликнинг илк кунларидан буён Қозоғистон ва Ўзбекистон мураккаб даврларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

«Давлатларимиз ўртасида стратегик шерикликни мустаҳкамлашда Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти Нурсултан 

Абишули Назарбаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромон ўғли Мирзиёев асосий роль ўйнадилар.

Миллат раҳнамоси яқин қўшнилар билан алоқаларни ривожлантиришга доимий равишда алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Шунинг учун мамлакатингиз Қозоғистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари сирасига киради. Биз халқларимизни янада яқинлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз.

Ҳозирги вақтда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва чегараолди ҳамкорлигини мустаҳкамлаш асосий вазифалардан ҳисобланади. Мамлакатларимиз ушбу соҳаларда юксак салоҳиятга эга. Ҳукуматларимиз 2020 йилда ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказишни мақсад қилган.

Инвестиция, саноат кооперацияси, қўшма ишлаб чиқаришларни ривожлантириш соҳаларидаги самарали ва кенгайиб бораётган ҳамкорликка оид мисоллар мамлакатларимиз манфаати йўлидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган интилишларимизга тўлиқ мос келади», – дейди Қозоғистон етакчиси.

Билдирилишича, шерикликнинг истиқболлари транзит-транспорт соҳасида ҳам намоён бўлмоқда. Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган Қозоғистон ва Ўзбекистон учун транзит инфратузилмасини такомиллаштириш ва бошқа мамлакатлар билан транспорт кооперациясини ривожлантириш биринчи галдаги вазифалардан.

«Нур-Султан ва Тошкент ўртасида хавфсизлик борасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани ҳам ўзаро ишончдан далолатдир. Биз барчамиз учун умумий бўлган терроризм, диний экстремизм, ноқонуний қурол савдоси, уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция ва наркотрафик сингари минтақавий муаммоларга дуч келмоқдамиз. Минтақамиз хавфсизлигига таҳдид солаётган Афғонистондаги вазият ҳам жиддий хавотирга сабаб бўлмоқда.

Буларнинг барчаси биздан тизимли, баҳамжиҳат ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади. Шунинг учун Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва махсус хизматлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда.

Сув муаммоси билан боғлиқ ҳамкорлик масалалари ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Сув муносабатларининг барча йўналишларида минтақадаги бошқа шериклар билан яқин ҳамкорликда мунтазам равишда ишчи гуруҳ йиғилишлари ўтказилаётгани қувонарлидир», – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

2019-04-15, 20:10 183
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.