26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Синфдошлар туҳфаси

Собиқ битирувчилар бир оилага уй, мактабга автобус туҳфа қилдилар

Туркистон вилоятида “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида “Олтин уям” лойиҳаси йўлга қўйилганди. Мақсад – битирувчиларнинг йигирма, ўттиз йиллик учрашувларини юбилей тарзида нишонлашга эмас, туғилган ерга эзгу амаллар билан ҳисса қўшишга даъват этишдан иборат эди. Ўтган йилдан бери шу йўналишда иш юритилиб, битирувчилар хайрли ишга ҳисса қўша бошладилар. Чунончи, яқинда Чордара туманида собиқ битирувчилар кўпболали оилага уй совға қилишди.

Чордара тумани, Қўссейит қишлоғидаги “Сырдария” умумий ўрта мактабининг 1999 йилги битирувчилари 20 йиллик муносабати билан Волоткинлар оиласига уй ҳадя қилдилар. Бошпанали бўлган Андрей ва Анастасиянинг 9 фарзанди бор. Доимий иш бўлмаганлиги сабабли, ижарага квартира олиб, қийналиб юрган оила замонавий уйга кўчиб ўтдилар. Битирувчилар ўзлари билим олган масканга интерфаол тахта, проектор ҳамда компьютер туҳфа қилиш билан чекланмай, синфдоши Анастасияни қўллаб-қувватладилар. Уларга газ плитаси ҳамда гилам совға қилишди. Кўпболали оила қувончига шерик бўлиб, қишлоқ аҳлига дастурхон ёзишди. Мазкур тадбирда Чордара тумани ҳокими ўринбосари Бауржан Шўмпиев иштирок этиб, саховатли инсонларни туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирлади. 

“Олтин уям” лойиҳаси доирасидаги эзгу ишлар Сўзоқ туманида ҳам давом этди. Тумандаги Ш. Уалиханов номли мактабнинг 1999 йилги битирувчилари ўзлари ўқиган мактабга “ГАЗель” микроавтобусини тортиқ қилдилар. Мактаб жамоаси ҳамда устозларини қувонтирган шогирдлар туғилган ерни қадрлашда кўпчиликка ибрат бўлишди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-04-17, 19:47 791
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.