26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Келажак манзараси

ҚОЗОҒИСТОН – АНЪАНАВИЙ ВА ИННОВАЦИЯВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ, ЯЪНИ ҚАДРИЯТЛАРНИ БИРЛАШТИРА ОЛАДИГАН МАМЛАКАТ

Кўргазма ташкилотчиларининг идорасида “Астана-ЭКСПО-2017 МК” ҲЖ Бошқарма раиси Ахметжан Есимов Монако Князи Альбер II-нинг маслаҳатчиси Лорен Солер билан учрашди. 

Учрашувда Монако павильони ва 2017 йилнинг 25 июнида ўтадиган Монако Миллий кунига Альбер II-нинг сафари тайёргарлигига оид масалалар муҳокама қилинди.

– Менинг фикримча, Монако павильони энг кўркам павильонларнинг бири бўлади. Сўнгги ҳафтанинг ичида мен у ерга икки марта бордим. Монако – катта шаҳар бўлмаса ҳам, ўта машҳур эл. Сайёҳлар Монако Князлигининг павильонига катта қизиқиш билдиришларига ишончим комил – деди Ахметжан Есимов.

Лорен Солер ўз навбатида кўргазмага тайёргарликнинг юқори даражада эканини таъкидлади.

– Қурилиш муддати мени ва Элчи хонимни ҳайратга солди. Бундан икки йил муқаддам биз Италиядаги Қозоғистон павильонига қойил қолганмиз. Хонзодамиз Қозоғистоннинг анъанавий ва инновациявий технологияларни, яъни қадриятларни бирлаштира оладиган мамлакат эканлигини атаб ўтганди, – деди 

Л. Солер.

Умумий майдони 835 квадрат метрни ташкил этадиган Монако Павильонининг мавзу-моҳияти – “Келажак манзараси” деб номланган. 

Инсон билан табиат эҳтиёжларининг ўзаро алоқаси ва улар орасида мувозанат ўрнатиш орқали доимий энергиянинг янги моделини яратиш имкониятларини аниқлаш – павильоннинг асосий мавзуси.

 

 

Ш. ТОШПЎЛАТОВА, 2017-06-08, 10:07 822
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.