26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жетисайликлар дастлабки ҳосилни олишмоқда

Жетисай тумани деҳқонлари жорий йилги дастлабки ҳосилни ола бошлашди. Ҳозирги кунда Атамекен қишлоқ округида январь ойида экилган карам ҳосили Россияга жўнатилмоқда. Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати ташаббуси билан уюштирилган сафар давомида ОАВ ходимлари экин майдонида бўлиб, хўжалик фаолияти билан яқиндан танишишди.

– Биз карамни январь ойининг бошларида плёнка остига экдик. Ҳозирги кунда бу ерда 40дан зиёд ишчи меҳнат қилмоқда. Карамнинг килоси 210 тенге. Бу жетисайликлар учун рекорд баҳо. 3 гектар ерга 80 минг дона Кевин ва Фараон кўчатларини ўтқазганмиз. Дастлабки терим 20 тонна бўлиб, уни Москвага юборяпмиз, – деди хўжалик раҳбари Араб Ратов.

Жорий йил туманда баҳорги ишлар авжида. Ҳозирнинг ўзида 40 минг гектар ерга ишлов берилиб, 25 мингдан зиёд ер юмшатилди. Туман бўйича бу йил 45 минг гектарга чигит қадаш кўзланган. Мутахассислар жорий йил ёнилғи ва техника танқис бўлмаслигини таъкидлашмоқда. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-04-17, 19:58 679
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.