26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пойафзал цехи очилди

Туркистон вилояти Жетисай туманида пойафзал тайёрлайдиган цех очилди. Унинг умумий сармоявий қиймати 300 минг АҚШ долларига тенг. Бу ерда бир кеча-кундузда 6 хилдаги 2000 дона оёқ кийим ишлаб чиқарилади. 

Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизматининг ташаббуси билан уюштирилган сафарда журналистлар янги цех фаолияти билан танишдилар.

Давлат қўлловида иш бошлаганига уч ой бўлган “Ұлықбек” хусусий тадбиркорлик цехи раҳбари Улиқбек Абдираманов журналистлар саволларига жавоб бераркан:

– Мен 10 йилдан зиёд пойафзал сотиш билан шуғулландим. Ўша пайтдаёқ цех очиш фикри туғилган эди. Мана, бугун орзуим ушалди. Йил мавсумларига қараб оёқ кийимнинг бир неча турини ишлаб чиқаряпмиз. Маҳсулотимизга талаб катта. Ушбу лойиҳани амалга оширишда яқиндан ёрдам берган маҳаллий ҳокимлик ва тадбиркорлик бўлими раҳбарларига миннатдорчилик билдираман, – деди кичик корхона раҳбари.

Цехда 20 одам доимий иш билан таъминланган. Керакли хомашё Ўзбекистондан келтирилади. Тайёр маҳсулот элимизнинг барча минтақаларига жўнатилмоқда. Тадбиркор келгусида давлат ёрдамидан фойдаланиб, касб доирасини кенгайтиришни режалаб қўйган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матубот хизмати., 2019-04-17, 20:07 751
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.