26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев: ''Чегарадаги божхона фаолиятини янгилаш керак''

Сариоғоч туманида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган йиғинда ҳудуддаги ҳуқуқбузарликни камайтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолияти ҳамда чегарадаги божхона хизматини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди. 

Учрашувда вилоят прокурори, вилоят суди раиси, вилоят ички ишлар департаментининг бошлиғи, туманлар ҳокимлари ҳамда вилоят бошқармалари раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғинда дастлаб вилоят ҳокимининг ўринбосари Е. Садир ҳудуддаги ер соҳасига доир қатор масалаларга тўхталиб ўтди. Вилоятдаги ҳуқуқбузарлик аҳволи хусусида вилоят ички ишлар департаменти раҳбари Қ. Далбеков маъруза қилди. Шунингдек, вилоят прокурори Н. Абдиров ҳамда вилоят суди раиси М. Баратбеков қатор таклифлар киритди. Ўзбекистон чегарасида юк транспортининг тўпланиб қолиши ҳақида ҳам сўз юритилди. 

– Аввал Россиядан келадиган ёғоч темирйўл орқали ташиларди. Ҳозир товар юк машиналарида келтирилмоқда ва бу аҳолига ноқулайликлар туғдирмоқда. Бундай атайин қилинаётган муаммоларга йўл қўймаслик керак. Чегара хизматини жонлантириш зарур, – деди вилоят ҳокими.

2019-04-17, 20:10 790
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.