26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жанубда «үкілі үміт» танлови ўтди

Жанубий Қозоғистон вилоят маданият бошқармаси, вилоят маданият ҳамда халқ ижодиёти марказининг ташкилотчилигида имконияти чекланган болаларнинг вилоят «Үкілі үміт» санъат танлови ва мўйқалам усталарининг кўргазмаси ўтказилди. 

Танловнинг мақсади – имконияти чекланган истеъдодли ҳамда санъатсевар болалар ва ўсмирларни аниқлаш, уларнинг ижодига қўллов кўрсатиш,уларга йўл-йўриқлар бериб, ҳаётга иштиёқини кучайтириш эди. 

Унда вилоятнинг туман, шаҳарларидан 6 ва 15 ёш оралиғидаги қўшиқ жанри бўйича 17 нафар, соз чалиш жанри бўйича – 2, мўйқалам усталаридан – 15, рақс жанри бўйича – 11 даъвогар ариза бериб, маҳоратини намойиш этди. 

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра қўшиқ жанри бўйича бош совринга Чордара туманидан келган Ўтеген Аристан эга бўлса, биринчи ўрин Тўлебий туманидан Абдихалиқ Исламга насиб этди. Иккинчи ўринга Шимкент шаҳридан “Балауса” дуэти ва қазиғуртлик Ўмирбек Айдана лойиқ деб топилса, учинчи ўрин Мақтаарал туманидан Балтабек Ернар ва Ўтрор туманидан Айдана Самат қизи ҳамда Шимкент шаҳрининг имо-ишора билан қўшиқ ижро этувчи хор жамоасига берилди.

Рақс жанри бўйича бош соврин Тўлебий туманидан келган “Ақ жүрек” рақс гуруҳига топширилди. Биринчи ўрин Туркистон шаҳридан “Балдырған” рақс гуруҳи, Чордара туманидан Арайлим Жусип ҳамда сайрамлик Дилафрўз Ҳабибуллаевага буюрди. Учинчи ўринни Туркистон шаҳрининг “Нұршашу” рақс гуруҳи ва Тулкибош туманидан келган Нурай Абилқасимлар эгаллашди.

Мусиқа асбобларини чалиш бўйича махсус совринлар Байдибек туманидан келган Ажар Есқараева ва шимкентлик дўмбирачилар дуэти – Бастарбек Диас ва Нураддин Бекжанга берилди. 

Мўйқалам кўргазмаси бўйича бош соврин шимкентлик ёш истеъдод соҳиби Тўқтан Муханалига буюрса, биринчи ўринга Туркистон шаҳрининг ёш ҳунарманд устаси Уали Жақсибай эга бўлди. Иккинчи ўринни Шимкент шаҳридан Абдулаҳад Аҳмедов ҳамда Аманилла Димаш олса, Қазиғурт туманидан Нурмуханбет Динмухамед, шимкентлик Рисбек Мухаммеджан, туркистонлик Зилола Холматова учинчи ўринни эгалладилар.

Ғолиблар вилоят маданият бошқармасининг махсус ташаккурномалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди. 

“Үкілі үміт” имконияти чекланган болалар санъат танлови ва мўйқалам усталари кўргазмаси Элбоши Н. А. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласидаги “Туғилган ер” дастурини амалга ошириш, Қозоғистон Республикаси Рамзларининг 25 йиллиги, ЭКСПО-2017 Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси, “Туркистон 2017 йилда – Туркий оламнинг маданий пойтахти” тадбирлари доирасида ташкил этилган эди.

 

 

Асхат АСЕТУЛИ сурати. 

Саодат МЎМИНБОЙ қизи, 2017-06-08, 10:09 815
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.