26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хизмат кўрсатиш соддалаштирилади

ҚР Мажлиси депутатлари қозоғистонликларнинг давлат хизматларини олишини соддалаштириш бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ маъқуллашди. Бундан буён бир-бирига дахлдор бир нечта хизматни битта ариза  билан олиш мумкин.

 Жорий йилда давлат хизматларининг 80 фоизи электрон шаклга кўчирилди, келгуси йилда эса яна 10 фоиз янги шаклга ўтказилиб, улар онлайн тартибида тақдим этилади. 

Ҳозирги кунга қадар кўп давлат хизматларини олиш учун фуқаролардан прописка талаб этиларди, янги қонун лойиҳасига кўра ушбу меъёр бекор қилинади. 

Бундан буён қозоғистонликлар муқим истиқомат қиладиган жойи бўйича эмас, балки истагига кўра Қозоғистон ҳудудидаги рўйхатга олувчи ҳар қандай органга ариза топширишлари мумкин. Буларга туғилиш, ўлим, никоҳни қайд этиш ва бекор қилиш, исми-шарифи, отасининг исмини ўзгартириш, бола асраб олиш, оталикни қайд этиш ҳақидаги ҳужжатлар киради. 

Аҳоли манзили ва кўчаларнинг  номи ўзгариши кўчмас мулк эгаларидан қайта рўйхатга олиш заруратини бекор қилади – улар автомат тарзда амалга оширилади. 

Умуман олганда янги қонун меъёрига кўра 200та давлат хизмати ихчамлаштирилади!

2019-04-17, 20:16 675
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.