26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёлғиз болали ''Қаҳрамон оналар''

Шимолий Қозоғистон вилоятида қалбаки ҳужжат ясаб, “Алтин Алқа”, “Кумис алқа” соҳиби бўлиб, давлатдан ёрдам пули олиб келган оналар аниқланди. 

Шундай қалбаки ҳужжат ясатиб, ноқонуний ҳаракатга борганликда гумонланаётган саккиз аёл тергов қилинмоқда. Қабиҳ ният билан нафақа олиб келган аёлларни ҳамқишлоқлари пайқаб қолишган. Икки боласи билан қаҳрамон она бўлганларни кўриб ҳайрон қолган маҳаллий аҳоли ҳокимликка шикоят қилган. Улар орасида бир болали оналар ҳам бор экан. Қишлоқ ҳокими, бундай ҳужжатларни пайқамай қолдик, дейди. Қолган болаларни эса Хитойда яшаяпти деб айтишганидан сўнг, ишонишган. Куёвининг собиқ хотинининг Хитойдаги болаларини ҳам рўйхатдан ўтказиб олганлар бор экан. Ҳозир терговдаги саккиз кишидан беш нафарининг устидан жиноий иш қўзғатилди. Қалбаки ҳужжат ясаган икки киши ҳибсга олинган. Бундай ҳужжат билан нафақа олиб юрганлар бошқа вилоятларда ҳам бўлиши мумкин, деган гумонда бу ҳақда ҚР Бош прокуратурасининг ҳуқуқий статистика бошқармасига хабар беришди.

2019-04-19, 20:42 645
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.