26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Муаллималар маоши ошади

Қарийб икки ойдан сўнг, 1 июндан бошлаб таълим соҳасидаги энг кам ҳақ оладиган ходимларнинг маоши ўсиши кутилмоқда. Буни Таълим ва фан вазири К. Шамшидинова Ҳукумат уйида ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Муаллимлар маошини ошириш кўрсаткичи тасдиқланган. Шунга кўра, айни кунда ҳисоблаш ишлари бошлаб юборилди. Айтиш жоизки, Элбошининг “Ижтимоий ғамхўрлик” ташаббуси доирасида бюджет соҳаси ходимларининг маошини 30 фоизга оширишга бюджетдан кўзланган маблағнинг 75 фоизи йўналтирилади.

Энг аввало, таълим соҳасидаги ёш муаллимлар, психологлар, боғча етакчилари, тарбиячилар, энагалар, фаррошлар, санитария-техник вазифаларни бажарувчи ходимларнинг иш ҳақи ўсиши кутиляпти. Келгуси уч йилда эса 144 минг нафар муаллимнинг малакаси оширилади. Бироқ энди бундан буён муаллимларга махсус инглиз тили курслари ўтилмайди. 2020 йилдан бошлаб инглиз тили муаллимларини ОЎЮ тайёрлайди. 2021 йилга қадар юртимизда 190та янги мактаб қурилади. Улар уч сменали мактаблар муаммосини ҳал этишга ёрдам беради. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-04-19, 20:44 107
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.