26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Лолани юлсангиз... қамаласиз!

ҚР Қизил китобига киритилган “Грейг” ва “Кауфман” лолаларини ноқонуний юлиш, автойўллар бўйида ва бошқа жойларда сотиш ҳолларини аниқлаш мақсадида мунтазам рейд тадбирлари уюштирилмоқда. Буни минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда Туркистон вилоят полиция департаменти маҳаллий полиция хизмати бошқармаси табиатни муҳофаза қилиш гуруҳининг катта инспектори Н. Туманбаев маълум қилди.

– Лолани юлганлар ҚР Жиноят кодексининг 339-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилади. Жиноятни содир этган шахс ҳаракати далилланган тақдирда суд қарори билан ОҲКнинг 3000 баравари миқдорида жарима солиш ёки қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. Йил бошидан бери вилоят аҳолиси ноқонуний узган 57дона лола мусодара қилинди, – деди Н. Туманбаев.

Шунингдек, Туркистон вилояти ўрмон хўжалиги инспекцияси бўлим раҳбари Х. Жўрабеков лолаларни ҳимоя қилишга оид чоралар ҳақида маълумот берди.

Сирдарё-Туркистон Давлат минтақавий табиий боғи туризм бўлимининг раҳбари Ғ. Назарбек эса табиат қўйнида ҳордиқ олишга чиққанлардан кўпчилиги ижтимоий тармоқларда лола билан тушган суратини эълон қилаётганини айтиб, у табиатнинг бебаҳо бойлигини кўз қорачиғидек асрашга даъват этди.

Майсара АБУТОЛИБ ҚИЗИ, 2019-04-19, 20:48 69
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.